• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Ядровий уруш бошланса, унда ғолиблар бўлмайди». Путин ва Макрон Москвада 5 соатлик музокара ўтказди. Асосий маълумотлар

    7 февраль куни Кремлда Россия ва Франция президентлари Владимир Путин ҳамда Эммануэль Макрон ўртасида беш соатлик музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг икки етакчи музокаралар якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди. Meduza ундан асосий маълумотларни тақдим қилди.

    Владимир Путин ва Эммануэль Макрон

    Владимир Путин ва Эммануэль Макрон
    Фото: Meduza

    Матбуот анжуманида Владимир Путин нималар ҳақида гапирди?

    «Ядровий уруш бошланса, унда ғолиблар бўлмайди». 

    Улар НАТО — мудофаа ташкилоти, дея Россияни ишонтиришга уринмоқда, аммо Ироқ, Ливия, Афғонистон ва Сербия аҳолиси бу ҳақиқатан шундай ёки йўқлигига аллақачон ишонч ҳосил қилган. НАТОнинг ҳарбий стратегиясида Россия тўғридан-тўғри рақиб деб аталган. Негадир улар қўшинларимизнинг ўз ҳудудимиз бўйлаб ҳаракатланишини таҳдид деб билади ва шунинг учун дўстона бўлмаган сиёсат юритади.

    Улар Украинага қурол-яроғ етказиб бермоқда. Киев эса Минск келишувларини бажаришни истамасдан, русийзабон аҳолини камситмоқда. Улар Порошенкони (Украинанинг собиқ президенти) ҳам таъқиб қилмоқда, аммо биз унга сиёсий бошпана беришга тайёрмиз. Агар Украина НАТОга қўшилса ва Қримни ҳарбий йўл билан қайтариб олса, Европа давлатларининг барчаси ўзи истамаган можарога киришади. Ва агар ядровий уруш бошланса, унда ғолиблар бўлмайди.

    Украина Минск келишувларига риоя қилиши керак: ёқадими, ёқмайдими — чидаш керак. Биз НАТОдан 30 йилдан бери сўраймиз — ундай қилманг, бундай қилманг, лекин сўровларимиз шунчаки эътиборсиз қолдирилмоқда. Ҳозир эса улар таклифларимизга жавоб юборишди, аммо унда ҳам барча асосий саволлар эътибордан четда қолган.

    «Россия билан уруш қилишни истайсизми?»

    Фото: «ТАСС»

    Украинанинг доктринал ҳужжатларида Россия рақиб экани ва Қирмни ҳарбий йўл билан қайтариш мумкинлиги айтилган. Тасаввур қилинг, Украина—НАТО аъзоси. Бешинчи модда бекор қилинмаган. Яқинда жаноб Байден бешинчи модда мутлақ императив эканини ва у бажарилишини айтди. Бу Россия ва НАТО ўртасида ҳарбий қарама-қаршилик юзага келишини англатади.

    Вашингтон шартномасининг бешинчи моддаси НАТОнинг жамоавий мудофаа тамойилига бағишланган. Альянс аъзоларидан бирига қилинган ҳужум НАТОнинг барча аъзоларига қилинган ҳужум сифатида баҳоланади.

    Путин француз журналистининг саволига жавобан шундай деди: Мен охирги конференцияда сўрагандим — «Энди нима НАТО билан уришамизми? ». Аммо бу саволнинг иккинчи қисми ҳам бор: «Россия билан уруш олиб бормоқчимисиз?». Ўқувчиларингиздан, томошабинлардан, интернет-ресурслар фойдаланувчиларидан сўраб кўринг: «Франция Россия билан жанг қилишини истайсизми? Лекин афтидан шундай бўладиганга ўхшайди.

    Эммануэль Макрон нималар ҳақида гапирди?

    НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсати — экзистенсиал масала

    Фото: AP Photo

    НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсати — экзистенсиал масала, Финляндия ёки Швейцарияга альянсга кира олмаслигини айтиш биз учун қийин бўлган бўларди. Ўтган 30 йил ичида Россия травмаларга учради, шунинг учун энди бизга янги хавфсизлик механизмлари керак, аммо биз уларни Европа давлатларининг асосий ҳуқуқларини бузиш орқали шакллантира олмаймиз. Уларнинг кўпчилиги травматик синовларни бошдан кечирди, биз буларни унутолмаймиз. Ўзимизни янги зиддиятлар хавфига дучор қилолмаймиз.

    Келгуси кунлар ҳал қилувчи бўлади, мен Киевда ва Европадаги ҳамкорларимиз билан маслаҳатлашувлар ўтказаман, аниқ чора-тадбирларни келишиб олишимиз керак. Зеленский нега асабийлашаётганини тушунаман – ахир, унинг мамлакати чегараларида 125 минг Россия аскари бор. Ишончим комилки, биз Европада хавфсизликни ЕХҲТ ютуқлари асосида барпо эта оламиз, лекин бизга инновацион ечимлар ҳам зарур. Муроса топиш мумкин бўлган ҳар бир босқичда Россия билан мулоқот қилишимиз керак. Бизнинг географиямиз ўзгармайди, шунинг учун қўшничилик тамойилларига амал қилишимиз керак. Ҳозирча келишиб олдик, деб бўлмайди, лекин жараён бошланди.

    Мавзуга доир: Путин ва Макрон бир ҳафтада учинчи марта телефон орқали суҳбатлашди. Томонлар Украина ва хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилган

    Бир неча ойдан буён Ғарб сиёсатчилари ва оммавий ахборот воситалари Россия Украина билан чегараси яқинида ҳарбий кучлар тўплаётгани ҳақида хабар бермоқда, уларнинг фикрича, бу босқинга тайёргарлик бўлиши мумкин. Агар Украинага ҳужум бўлса, Ғарб давлатлари Россияга қарши санкциялар қўлламоқчи.

    Шу фонда Россия АҚШ ва НАТО билан Европада ўзаро хавфсизлик кафолатлари масаласида муҳокама бошлади. Москва НАТОдан ўз таркибига янги аъзоларни, биринчи навбатда, Украинани қўшмасликни, шунингдек, қўшинларини альянсга 1997 йилдан кейин қўшилган мамлакатлар ҳудудига жойлаштирмасликни талаб қилган.

    27 январь куни НАТО Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига ёзма равишда жавоб қайтарди. Унда таъкидланишича, альянс очиқ эшиклар сиёсати ва суверен мамлакатларнинг НАТОга кириш ҳуқуқини ўзгартириш бўйича муросага тайёр эмас.

    Мавзуга доир: АҚШ ва НАТО Россия билан хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама шартнома имзолашдан бош тортди

    08.02.2022, 10:31   Изоҳ (0)   63957
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ҳукумати Беларусь ҳарбийларини Сурияга юбориш тўғрисидаги келишувни маъқуллади

    08.02.2022, 09:42

    Германия ташқи ишлар вазири ва Зеленскийнинг учрашуви Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги келишмовчиликлар туфайли бекор қилинди

    08.02.2022, 09:10

    Ливияда қадоғига Владимир Путин портрети туширилган катта миқдордаги гиёҳванд моддалар ушлаб қолинди (фото)

    07.02.2022, 23:28

    Мадагаскардаги бўрон қурбонларининг сони 20 нафарга етди

    07.02.2022, 22:23

    «Менинг оловли норозилигим қалбим фарёдидир». Дунё матбуоти ва сиёсат тарихида бурилиш ясаган мақола — «J’Accuse…»

    07.02.2022, 21:38

    Австралия пандемия бошланганидан буён илк бор эмланган хорижликларга чегараларини тўлиқ очади

    07.02.2022, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.