Ижтимоий тармоқларда 6 февраль куни Тошкент метрополитенининг поезд вагонлари тўхтаб қолгани акс этган видеолавҳа тарқалди. «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси ҳолатга изоҳ берди.
Қайд этилишича, «Мустақиллик майдони» бекатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2-сонли йўналишдаги ҳаракат таркибининг техник мосламалари машинист томонидан қайта кўрикдан ўтказилган. Шу боис ушбу поезд ҳаракати 2 дақиқага кечиккан.
«Қисқа муддатли техник кўрикдан сўнг йўловчилар ушбу поездда доимгидек ҳаракатланишган», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, шу каби ҳолат 5 февраль куни ҳам содир бўлганди — «Халқлар дўстлиги» ва «Миллий боғ» бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган 4-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик кузатилган ва поезд ҳаракатдан тўхтаган.
Изоҳ (0)