Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довони 6 февраль куни соат 11:00 дан ёпилгани тўғрисида хабар берилганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қисқа муддатга ёпилган йўл яна очилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги боис автомобиллар ҳаракати учун қисқа муддатга ёпилган йўл 6 февраль куни соат 11:53 да қайта очилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрини оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» якшанба куни тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкинлигини, тоғли автомобиль йўлларда қор уюмлари ва кўриниш ёмонлашиши кутилаётганини хабар берганди.
Изоҳ (0)