• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди

    Минтақавий энерготизимда рўй берган носозликлар сабабли республика бўйлаб электр энергияси таъминотида узилишлар бўлди ва табиийки ушбу ҳолат Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси фаолиятига ҳам салбий таъсир ўтказди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган «Вақтинчалик штаб» аъзолари томонидан электр таъминоти тиклангач, бошқармалар ҳамда заводлар фаолиятини қайта йўлга қўйиш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар кўрилди ҳамда тизимдаги корхоналар фаолияти тўлиқ тикланди.

    Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ жойларда тизим корхоналари фаолиятини тиклаш бўйича амалга оширилган ишларни назорат қилиши ва углеводородлар қазиб чиқаришни тўлиқ тиклаш фаолиятини жадаллаштириш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

    Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 30 та нефть-газ конларидаги 586 та қудуқлардан углеводород қазиб олиш тўлиқ қайта тикланиб, қурилмаларда технологик жараёнлар қайта йўлга қуйилган бўлиб, ташриф давомида қурилмаларнинг иш ҳолати ўрганилди.

    «Шимолий Денгизкўл» конидаги капитал таъмирланган ва ҳозирда ўзлаштирилаётган 6-сонли қудуқдаги капитал ва жорий таъмирланаётган қудуқлар бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

    Шу билан бирга бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ бошқарма тасарруфидаги «Денгизкўл» конидаги паст босимдан юқори босимга кўтариб берувчи сиқув компрессор станциясининг қурилиш жараёни билан танишиб чиқди.

    Қурилиш майдонида компрессор станция учун келтирилган ва етказиб берилаётган эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ўрнатилиши, монтаж ишлари ўрганилиб чиқилди.

    Бошқарув раиси тушлик вақтида ишчи ходимлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг яшаш, овқатланиш, махсус кийим билан таъминганлик, оилавий аҳволи каби масалаларни ўрганди. Улар билан тушлик давомида мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун бошқарма бошлиғига кўрсатмалар берилди.

    Дастур асосида қурилиш олиб борилаётган «Денгизкўл» сиқув компрессор станциясининг пудратчи ташкилот раҳбар ва ижрочилари томонидан объектларда олиб борилаётган қурилиш ишлари ва ҳолати бўйича ҳисоботи тингланиб, станцияни қисқа муддатда сифатли ишга тушириш, барча имкониятларни жалб қилиш, муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди, ўз вақтида ишларни якунлаш вазифаси юклатилди.

    «Алан» конига бўлган ташриф давомида «Алан» сиқув компрессор станциясининг ишчи ҳолати билан яқиндан танишилиб, 2022 йил ушбу станциядаги газ ҳайдаш агрегатларини модернизация қилиш ҳамда технология йўналишида олиб борилаётган ишлар билан танишилиб, ушбу ишларни жадаллаштириш бўйича бошқарма раҳбарияти ва тегишли департамент бошлиқларига кўрсатмалар берилди.

    Бундан ташқари сайёр йиғилиш ташкил этилиб, бунда 2022 йилда бошқарма бўйича углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган геолого-техник тадбирлар, хусусан, қудуқларни бурғилашдан ишга тушириш, қудуқларни капитал таъмирлаш ва интенсификация ишлари ҳамда технологик объектларни ишга тушириш йўналишларидаги режалар тақдимоти ўтказилди.

    Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2022 йилда бажарилиши мўлжалланган геологик-техник чора-тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

    Углеводородлар қазиб чиқаришни янада ошириш мақсадида 2022 йил якунига қадар 289 та геологик-техник чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган (39 та янги газ қудуқларини бурғилишдан ишга тушириш, 240 та қазиб чиқариш қудуқларида капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларини олиб бориш ва 10 та технологик объектларни ишга тушириш) бўлиб, бунинг натижасида 2022 йил якуни билан бошқарма бўйича жами 15,9 миллиард куб метр табиий газ қазиб чиқариш режалаштирилган.

    Айниқса, янги қудуқларни бурғилашда унинг жойлашган жойи, атрофида ишлаётган қудуқлар ҳолати, коннинг амалдаги геологик ва гидродинамик моделларини чуқур ўрганиб чиққан ҳолда бурғилаш ишларини бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

    2022 йилда Муборак бошқармага тегишли конларда ва майдонларда бажарилган геология-қидирув ишларининг бугунги ҳолати, йил якунига қадар углеводород захираларини кўпайтириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ва улардан кутилаётган натижалар муҳокама қилинди.

    Муборак регионида «Денгизкўл» конлари атрофида 531 квадрат километр ҳажмда 3D сейсмик қидирув ишларини бажариш, 8 та янги майдонларда излов бурғилаш ишларини бошлаш, 62,400 минг погон метр ҳажмда излов-қидирув бурғилаш ишларини амалга ошириш, 23 та қудуқни қурилиш билан тугатиш ва табиий газ захиралари 12,0 миллиард куб метрга, суюқ углеводород захираларини 280,0 минг тоннага ўстириш режалаштирилган.

    Ушбу ҳудудда табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларини бажаришга кўмаклашиш мақсадида, тугатилган қудуқлар мажмуаси билан ишлаш ва бу орқали янги излов-қидирув ва ишлатиш қудуқларини бурғилаш ҳамда капитал таъмирлаш ишларини бажариш учун таклифларни ишлаб чиқиш бўйича мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    06.02.2022, 10:30   Изоҳ (0)   18569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати яна камайди — сўнгги суткада 887 кишида касаллик тасдиқланди

    06.02.2022, 10:12

    Наманганга Покистоннинг Панжоб вилояти губернатори бошчилигидаги делегация келди

    06.02.2022, 09:46

    Бухорода қўйхонага айлангани рад этилган «Чор минор» мадрасаси ҳудудидаги тандир ва бошқа қўлбола қурилмалар бузиб ташланди

    06.02.2022, 08:47

    Пайариқдаги мактабда ўсиб турган тераклар кесиб ташланди. Мактаб директори уларнинг ўрнига арча ва мевали дарахтлар экиш режалаштирилганини айтмоқда

    06.02.2022, 08:24

    Станцияни уй қилиб олган айиқлар, машғулотдаги ғаввослар, урушга тайёрланаётган имом аёли. Ҳафта фотолари

    06.02.2022, 00:29

    Наманганда 2021 йили алимент тўлашдан бўйин товлаган 21 кишига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди

    05.02.2022, 23:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.