Модель Рози Ҳантингтон-Уайтли ва актёр Жейсон Стетхемнинг иккинчи фарзанди дунёга келди, деб ёзади People Talk.
Хабарларга кўра, жуфтлик бир неча кун аввал қиз фарзандли бўлган. Аммо уларнинг ўзи бу хабарни ҳали расман тасдиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, модель 2021 йилнинг август ойида иккинчи фарзандига ҳомиладор эканини тасдиқлаган эди. Жейсон ва Рози 11 йилдан кўпроқ вақт давомида бир оила бўлиб яшаб келмоқда. Улар 2010 йилнинг апрелида учраша бошлаган, 2017 йилда эса жуфтликнинг биринчи фарзанди Жек Оскар дунёга келган.
Изоҳ (0)