Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова 2 февраль куни 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар беди.
Вилоят Оқилова 1937 йил 12 октябрда Самарқанд вилоятида, Ўзбекистон халқ артисти Исохор Оқилов оиласида туғилган.
1958—1994 йилларда Ўзбекистон Давлат филармониясида раққоса, балетмейстер, 1994—1996 йилларда «Туркистон» саройида, 1996 йилдан Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқалар жамиятида балетмейстер бўлган.
Раққоса сифатидаги фаолияти давомида «Занг», «Ларзон», «Шодлик», «Хоразм лазгиси», «Тожик гўзали», «Помир рақси», «Афғонча», «Дилрабо», «Шодиёна» каби бир қанча рақсларни ижро этган.