• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Таниқли драматург Шароф Бошбеков 71 ёшида вафот этди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат шуҳрати»ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни оламдан ўтди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар қилди.

    Фото: Ёзувчилар уюшмаси

    Фото: Ёзувчилар уюшмаси

    Шароф Бошбеков 1951 йил 4 январда Самарқанд вилояти Булунғур тумани Ғубир қишлоғида туғилган. 1974 йили Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаган. Ўқишни тугатгач, Муқимий номидаги давлат мусиқали театри, Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида фаолият кўрсатган. Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (1983—1985), Ўзбекистон Миллий давлат академик драма театрида (1986—1987) адабий ходим бўлиб хизмат қилди.

    Шароф Бошбеков ёзувчилик ижодини 1980 йилда «Тақдир эшиги» номли комедия билан бошлаган. Шундан сўнг адибнинг бирин-кетин ёзилган «Г варианти» (1981), «Ғурур» (1982), «Жумбоқ» (1986) ҳикоялари, «Тикансиз типратиканлар», «Мусиқа сайёраси», «Тентак фаришталар», «Тушов узган тулпорлар» (1983) драмаси, «Эшик қоққан ким?» (1987), «Эски шаҳар гаврошлари» (1998), «Темир хотин» (1989) каби жиддий комедиялари ўзбек драматургияси хазинасини бойитди. «Темир хотин» комедияси нафақат республикада, балки бошқа мамлакатлар театрларида ҳам саҳнага қўйилди. Мазкур асар аввал Республика миқиёсида ўтказилган театр фестивалида бош соврин – «Гран-при»ни қўлга киритди, сўнгра Марказий Осиё мамлакатлари орасида ўтказилган театр фестивалининг мутлақ ғолиби деб топилди. Ушбу песа асосида бадиий фильм, оперетта ишланди. Асар 1989 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Мақсуд Шайхзода номидаги йиллик мукофотига лойиқ топилди.

    Шароф Бошбеков сценарийси асосида «Маъруф ва Шариф», «Юзсиз» (1993), «Тилла бола» (1994) каби фильмлар яратилди. У «Масхарабоз» (1996), «Фарҳод ва Ширин» фильмларида ҳам сценарий муаллифи, ҳам режиссёр сифатида иштирок этди. Унинг сценарийси асосида «Чархпалак» телесериали суратга олинган. Бундан ташқари, «Тентак фаришталар» (1995), «Зўрдан зўр чиқса» (1996) каби саҳна асарлари ҳам республика театрларида муваффақиятли намойиш этилди.

    Ҳажвий ҳикоялари «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг «Йилнинг энг яхши ҳажвий асари» (1982) мукофотига муносиб кўрилган. «Муштум» журналида эълон қилинган «Буюк мақтанчоқлик», «Буюк қўрқоқлик», «Буюк бахтиёрлик» номли публицистик мақолаларига журналнинг «Йилнинг энг яхши публицистик асари» (1992) мукофоти берилган.

    Мустақиллик йиллари «Ўйин» (2002), «Дока рўмолнинг қуриши» (2004) телефильм сценарийларини ёзди, «Сўқмоқ» (2003), «Меҳр ва маузер» (2007) киноқиссаларини яратди. «Эшик қоққан ким бўлди?» (1989), «Фалакнинг гардиши» (2009), «Мусофир бўлмагунча» (2009), «Тентак фаришта» (2010), «Чархпалак» (2017), «Танланган асарлар» («2021») каби тўпламлари нашр этилган.

    Адиб драма ва киноқиссалардан иборат «Танланган асралар» китоби учун 2021 йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг «Йилнинг энг яхши асари» танлови ғолиби бўлди.

    Шароф Бошбеков 1996 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони, 2001 йили «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

    «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси кўп сонли аъзолари ва адабиёт мухлислари номидан адибнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дейилади хабарда.

    26.01.2022, 16:58   Изоҳ (0)   35107
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фотогалерея: «Менинг режиссёрлик фаолиятим — бир мағлубиятдан кейин иккинчисини оддий ҳазм қила олишдан иборат» — Такеши Китанонинг кинодаги йўли

    21.01.2022, 09:59

    Эгизак фарзандларни тарбиялаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    20.01.2022, 20:54

    «Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидова каналда узатилган беҳаё саҳна юзасидан муносабат билдирди

    19.01.2022, 22:35

    Фотогалерея: «Ҳаётим ҳаёт эмас, телба одам кўрган тушга ўхшайди» – комик актёр Жим Керри ўз фаолияти ҳақида

    19.01.2022, 21:43

    Юлдуз Усмонова «Хаста бўлма» қўшиғининг шеъри муаллифига товон пули тўлаши бўйича суд қарори ўзгартиришсиз қолдирилди

    18.01.2022, 18:45

    «Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» фильмида князь Милославский ролини ижро этган Леонид Куравлёв коронавирусга чалинди

    11.01.2022, 09:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.