• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Сочларни қандай ювиш керак? Шифокордан кўпчилик билмайдиган 12 маслаҳат

    Кўпчилигимиз бу одатий ва осон процедура тартибини нотўғри бажарамиз. Соч ювишнинг тўғри алгоритми қандай эканлиги, сочларни шампунь ва бальзам билан қандай ювиш кераклиги ва бу муҳим масалада қандай нюанслар борлиги ҳақида шифокор-трихолог Саломея Аболян маълумот беради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сочлар тез кир бўлмаслиги учун бошни тўғри ювинг

    Тери ифлослангани учун бош ювилади. Турли мамлакатлардаги трихолог ва дерматологлар томонидан олиб борилган тадқиқотларда тасдиқлаганидек, бош териси ва сочлар соч тагида тўпланган ва вақтида ювилмаган кирлардан кўпроқ таъсирланади. Бошдаги ёғ секрецияси, кир ва чанг бактериялар кўпайишига замин яратади, терининг нафас олишига йўл қўймайди, соч илдизлари фойдали моддаларни ололмайди — буларнинг барчаси бош терисининг нормал ишлашини бузади ва соч ўсишини секинлаштиради. Сочни мунтазам ювиш стандарт гигиена муолажаси бўлиб, унинг давомийлиги бош терисининг индивидуал хусусиятларига ва ҳолатига боғлиқ.

    Google’дан «Сочни шампунь ўрнига тухум билан қандай ювиш керак» деб қидирманг

    Ҳар куни фойдаланишга мўлжалланган шампунлар иложи борича нейтрал, нозик, гипоаллергик ва агрессив бўлмаган таркибга эга. Шунга кўра, уларни ҳақиқатан ҳам ҳар куни ишлатиш мумкин. Сулфатсиз шампунларга ҳам эътибор беринг.

    Агар шунга қарамай сочингизни шампунь ўрнига тухум билан ювишга қарор қилсангиз, қуйидаги  кичик кўрсатмаларга амал қилинг:

    1. Тухум сариғини оқидан ажратиб олинг. Соч узунлигига қараб 1-3 тагача тухум талаб қилиниши мумкин.
    2. Сочингизни ювинг ва оддий шампунь каби тухум сариғини бошингизга суртинг.
    3. Сочингизга суртгандан кейин дарҳол ювишингиз мумкин ёки чўмилиш қалпоғини кийиб, ярим соат давомида бошингизда қолдиринг: тухум сариғини соч ниқоби сифатида ишлатишингиз мумкин.
    4. Сочингизни ювинг ва ювиб ташланадиган бальзамдан фойдаланинг.
    Бош ювиш частотасига эътибор беринг

    Бош ювиш частотаси соч тури ва сув сифатини ҳисобга олган ҳолда алоҳида танланиши керак. Агар сочингиз ёғли бўлса, 3-4 кундаёқ бошингизда ёғ тўпланади, бу эса яллиғланишга олиб келиши мумкин. Ёғли бош терисини эҳтиёж сезилгандаёқ ювган маъқул.

    Сочни шампунь билан қандай ювиш керак?

    Шампунь миқдори соч узунлигига боғлиқ. Аёлларнинг ўзлари керак бўладиган миқдорни билишади, чунки болаликдан сочни тўғри ювишни ўрганганмиз. Маҳсулотни тўғридан-тўғри бошга қуйиш тавсия этилмайди, чунки:

    • миқдорини назорат қилиш қийин бўлади, ушлаб кўриш билан аниқлаш қийин;
    • шампуннинг кўп қисми чекланган ҳудудга тушади.
    Шунинг учун аввал шампунни кафтингизда кўпиртириб ёки оз миқдорда сувда суюлтириш керак, шундан кейингина уни сочларингизга суртинг.

    Сочни тўғри ювиш қоидаси

    Сочингизни ювишдан олдин қуйидагиларни қилиш тўғри бўлади:

    1. Яхши ва тоза ювилиши учун аввал сочни тараш керак.
    2. Сочингизни у қулоқдан бу қулоққача, шартли чизиқ бўйлаб ювиш лозим, сўнгра бошнинг орқа томонини ҳам.
    3. Ҳаракатлар массаж ёки бармоқ учлари билан амалга оширилиши керак, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам терини тирнамаслик лозим.
    Шампуньлаш пайтида бир неча дақиқа массаж қилиш тавсия этилади, бу соч илдизларига фойдали. Уқалаш қўллар билан ёки сочларни ювишда фойдаланиш учун мўлжалланган махсус массажёр ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

    Сочлар тоза ювилиши учун неча марта шампуньлаш керак?

    Буларнинг барчаси ювиш частотасига ва ишлатиладиган маҳсулотга боғлиқ. Агар ҳар куни сочингизни ювишингиз керак бўлса, унда икки марта кўпиклашнинг ҳожати йўқ, сочларингиз ифлосланишга улгурмайди ҳам. Сочларини ҳафтасига 2 марта ювадиганлар учун шампунни икки марта қўллаган яхши. Иккинчи мартасида шампунь миқдорини икки баравар камайтириш тавсия этилади.

    Соч ўсиши учун бош ювганда қандай ҳароратдаги сув тўғри келади?

    Кўпчилик катта хатога йўл қўйиб, сочларини жуда иссиқ сув билан ювади, бу эса бошдаги ёғ безларини фаоллаштиради. Сочни иссиқ сувда ювиш нотўғри. Optimaл сув ҳарорати 40-50 даража бўлиши лозим. Айнан шу ҳарорат режими ёғларнинг яхши эришига, кирнинг осонгина кетишига ёрдам беради, шунингдек, қон айланишини яхшилайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Охирида сочни совуқ сув билан ювинг

    Сочни ювиш жараёнини илиқроқ ёки совуқ сув билан якунлаш мақсадга мувофиқдир, бу бош терисини қон билан таъминлашни рағбатлантиради ва сочларни ёрқин ва соғлом қилади.

    Бош ювилгандан кейинги ниқоб

    Ниқобларни қанчалик кўп қўллаш соч ҳолатига ва керакли таъсирга, шунингдек, озуқа моддасининг таркибига боғлиқ. Агар сочингиз қаттиқ шикастланган ва яхши парваришга муҳтож бўлса, ниқобни ҳар куни қўлланг. Соч ўсиши учун у ва бош териси соғлом бўлиши керак, шунинг учун сочингизни ниқоб ёрдамида тез-тез ювинг. 8-10 сеансдан сўнг натижа аниқ кўринади, кейин эса ушбу косметик маҳсулотни камроқ ишлатишингиз мумкин бўлади.

    Агар профилактика мақсадида сочларингизга ниқоб қўллашни режалаштирмоқчи бўлсангиз, уни ҳафтасига 1-2 мартадан кўп бўлмаган ҳолда ишлатинг. Ушбу частота оптимал ҳисобланади.

    Сочларни бальзам билан қандай ювиш керак?

    Шампуньдан кейин сочларга бальзам қўлланилади. Бальзам нафақат сочнинг pH даражасини барқарорлаштиради, балки унга ёрқинлик беради, ипакдек майин қилади. Бальзам, шунингдек, сочнинг ташқи қатламини ёки кутикулани силлиқлайди, яъни қаттиқ сув, шампунь ва соч бўёғи қолдиғини бартараф этади.

    Бальзамни сочнинг узунлиги бўйлаб қўллаш мумкин (баъзилар уни фақат соч учларига суртиш керак деб ўйлашади), шу жумладан илдизларга ҳам, лекин бош терисига суртманг. 5-7 дақиқага қолдиринг, кейин яхшилаб ювиб ташланг. Бош терисига қўлланганда, бальзам сочларни оғирлаштиради ва уларни илдиз ости ҳажмидан маҳрум қилади.

    Сочни ювгандан кейин нима қилиш керак?

    Соч турига қараб соч ёғи, ҳимоя спрейи ёки ювиш шарт бўлмаган бошқа воситалардан фойдаланиш керак бўлади.

    Ёрлиқдаги кўрсатмаларга мувофиқ қуруқ ёки нам сочларга қандай таъсир қилишига қараб ёғ суртиш мумкин. Сочингиз ёғли ёки нам кўринмаслиги учун жуда оз миқдорда ёғдан фойдаланинг.

    Эфир мойларининг шикастланган сочларга таъсири ҳўл бўлганда яхши самара беради. Шунинг учун қуруқ сочларга ёғ суртишдан аввал сочларни намланг ва кейин керакли эффектга эришиш учун ёғдан фойдаланинг.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳар доим термоҳимоядан фойдаланинг

    Агар сочингизга доимий равишда фен ёки бошқа қурилмаларни ишлацангиз, термоҳимоя воситаларидан фойдаланишингиз лозим. Бундай воситалар соч турига боғлиқ эмас, бошни ювгандан сўнг сочингиз жингалак ёки текис бўладими термоҳимоядан фойдаланиш керак.

    Айниқса, нам сочларга укладка қилинганда, намлик буғланади ва ёғ парчаланади. Сочлар синади, ёрқинлигини йўқотади, мўрт бўлиб қолади. Шунинг учун ҳар қандай аёл сочини қанчалик тўғри ювишга ҳаракат қилмасин, сочларини фен билан қуритгандан сўнг, процедуранинг фойдаси сезиларли даражада камаяди.

    Шуни таъкидлаш керакки, термоҳимоя спрейлари одатда табиий оқсилларни, Э ва B5 витаминларини, шунингдек, доривор ўсимликлар экстрактларини ўз ичига олади. Ушбу компонентлар туфайли сочлар нафақат термал таъсирлардан ҳимояланади, балки қўшимча ҳажмга эга бўлади, бу эса соч турмагини янада чиройли қилади.

    Мавзуга доир: 

    • Соч тўкилишига қарши курашда ёрдам берадиган маҳсулотлар
    • Нима учун сочларни тез-тез ювмаслик керак? Бунга шампуннинг алоқаси борми?
    • Сочларнинг жилокор ва соғлом бўлишига ҳисса қўшувчи 7 одат
    • Сочларнинг узун ва қалин бўлишига ҳисса қўшадиган фойдали маҳсулотлар

    31.01.2022, 11:39   Изоҳ (0)   28970
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кир ювиш машинасида ювиш тавсия этилмайдиган кийимлар

    28.01.2022, 20:36

    Уйда энг кўп бактерия тўпланадиган 7 та буюм

    28.01.2022, 10:36

    Сархил ва фойдали мева-сабзавот харид қилишда асқатадиган 10 та маслаҳат

    25.01.2022, 17:26

    Оёқ кийим қутисида сақлаш мумкин бўлган косметика, тақинчоқ ва бошқа буюмлар (фото) 

    24.01.2022, 20:42

    Кўпроқ юринг: кунига 10 минг қадам ташлашингизга ёрдам берадиган 5 та тавсия

    21.01.2022, 18:43

    Маиший техникаларнинг фақат нархини оширувчи кераксиз функциялари

    14.01.2022, 11:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.