• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тўқаев Қозоғистон президенти лавозимида икки муддатдан ортиқ қолмасликка ваъда берди

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев президент лавозимда икки муддатдан ортиқ қолиш нияти йўқлигини маълум қилди.

    «Қанча вақт Қозоғистон президенти бўлишимни билмайман, лекин бир нарса аниқки, Конституцияга мувофиқ икки муддатдан ортиқ (президент — таҳ.) бўлмайман. Яъни қонунлар, айниқса, Конституция қайта ёзилмайди», — деди Тўқаев «Хабар 24» давлат телеканалига берган интервьюсида.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Қозоғистон раҳбари унинг президент сифатидаги вазифаси бутун жамият, сиёсий тизим ва иқтисодиётни тубдан ўзгартиришда ижобий натижаларга эришиш эканини таъкидлади. У, шунингдек, республикада парламент тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида жиддий бош қотираётганини айтди.

    «Айтишим мумкинки, мамлакатимиздаги парламент тизимини ва албатта, партия тизимини ислоҳ қилиш ҳақида жиддий ўйлаяпман. Чунки 28 январь куни Нур Отан партияси қурултойида давлат раҳбари сифатида бу ҳақда айтганимдек, мен барча жамоат, партия ва сиёсий тузилмалардан юқори туришим зарур, деб ҳисоблайман. Бу турли ижтимоий-сиёсий кучларни давлатимиз манфаатларидан келиб чиқадиган позицияси бўйича умумий махражга олиб келиш учун ўзига хос магнит бўлиб хизмат қилади», — дея тушунтирди у.

    Қозоғистон президенти Республика Хавфсизлик кенгашига раисликни ўз зиммасига олиш масаласи қандай ҳал қилингани тўғрисида ҳам гапирди.

    «(Январь тартибсизликлари пайтида – таҳ.) Хавфсизлик кенгаши раислигини зудлик билан ҳал қилиш кераклиги тўғрисида музокара бўлди, ўшанда вазият кескинлашаётган эди: яширмайман, ўша пайтда ҳозир халққа мурожаат қилиб, бундан буён Хавфсизлик кенгашининг раиси мен эканимни айтишим зарурлиги масаласини ўзим кўтардим. Бу масала том маънода йўл-йўлакай ҳал қилинди», — деди у.

    Шунингдек, Тўқаев Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан ҳокимиятни бўлиб олиш устида савдолашмагани ҳақида гапирди.

    «Ҳеч қандай савдолашув бўлгани йўқ. Шахсий имтиёзлар ҳақида гап бўлмади. Гап фақат Хавфсизлик кенгашидаги мақом ҳақида эди», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

    Мавзуга доир: Назарбоев Нур-Султонда қолган ва Тўқаев билан активларни бўлишиб олиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда — The Guardian

    Январь ойи бошида Қозоғистонда суюлтирилган газ нархининг кескин ошиши фонида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Кейинчалик намойишчилар сиёсий талабларни илгари суриб, жумладан, Назарбоевнинг сиёсатдан кетишини талаб қилди.

    Тартибсизликлар фонида Тўқаев Назарбоевнинг ўрнига Хавфсизлик кенгаши раҳбари ваколатларини зиммасига олди. Назарбоев матбуот котибининг айтишича, у ушбу лавозимини амалдаги президентга ўз ихтиёри билан топширган.

    28 январь куни эса Тўқаев Қозоғистондаги ҳукмрон Нур Отан партиясининг раиси этиб сайланди. Мазкур сиёсий уюшма ташкил этилган 1999 йилдан буён унга Назарбоев раҳбарлик қилиб келаётганди.

    Аввалроқ Назарбоев амалдаги президент «бутун ҳокимиятга эга» экани ва Қозоғистон сиёсий элитасида ҳеч қандай зиддият йўқлиги ҳақида гапирганди.

    27 январь куни Қозоғистон Сенати Назарбоевга тегишли бўлган элбоши мақомини ўзгартириш ташаббуси билан чиқди. Мамлакат Сенати ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларини энди биринчи президент билан мувофиқлаштирмасликни таклиф қилган. Ҳозирда Назарбоев республика Конституциявий Кенгашига кириш ҳуқуқини сақлаб қолмоқда.

    29.01.2022, 22:33   Изоҳ (0)   71553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияда адлия вазири алмашди

    29.01.2022, 21:11

    Хитой АҚШни Тайван мустақиллигини рағбатлантириш ҳарбий зиддиятга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди

    29.01.2022, 19:09

    Навальний ҳақидаги фильм Американинг «Сандэнс» кинофестивалида иккита мукофотга сазовор бўлди

    29.01.2022, 18:38

    Светлана Тихановская тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилди

    29.01.2022, 17:16

    Россияда бир суткада 113 минг кишида коронавирус аниқланди — бу пандемия бошидан буён мутлақ рекорд

    29.01.2022, 16:09

    Буюк Британия мудофаа вазири Россия киберҳужумга тайёргарлик кўраётганидан огоҳлантирди

    29.01.2022, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.