«ПСЖ» Маркус Рэшфордга қизиқиш билдирмоқда.

Фото: Getty Images

Журналист Адриэн Греньенинг хабарига кўра, парижликлар «Манчестер Юнайтед» ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилади.

«ПСЖ» Килиан Мбаппенинг кетиш эҳтимоли юқори бўлгани сабабли 2021 йилнинг ёзидаёқ инглиз футболчисининг вакиллари билан музокара ўтказган. Мбаппе жамоадан кетса, унинг ўрнини Рэшфорд эгаллаши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, 24 ёшли футболчининг ўзи ҳам Парижга клубига ўтишга қарши эмаслиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Маркус Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021/22 йилги мавсумда АПЛ доирасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан боxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!