«Реал»нинг кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчилари жамоани тарк этиш истагида эмас.
Marca нашрининг хабарига кўра, «қаймоқранглилар» қишки трансфер ойнасида ҳимоячи Марсело, ярим ҳимоячилар Гарет Бэйл ва Искони сотиб юборишга тайёр. Аммо футболчилар шартномаси якунигача жамоада қолиб, ёзда эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтишни хоҳламоқда.
Ҳимоячи Хесус Вальехо ва ҳужумчи Мариано Диас эса «Реал»ни тарк этиш истагида эмас. Улар ўйин амалиётига эга бўлишга умид қилмоқда.
Эден Азар эса вазиятни ўзгартирган ҳолда, «Реал»нинг асосий таркиб футболчисига айланишига ишонади. Аввалроқ Эден Азарнинг «Реал» президентни Флорентино Перес сабабли «Реал»ни тарк этишни хоҳлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Клуб раҳбарияти Мадридни тарк этишни истамаётган Марсело, Бэйл ва Искони эркин агент сифатида ёзда қўйиб юборишга тайёр, шунингдек, қолган уч футболчи борасида эса зиддиятга бормасдан қарор қабул қилишга интилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан боxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)