«Фиорентина» ҳужумчиси Душан Влаҳович фаолиятини «Ювентус»да давом эттиради. Футболчининг трансфери А Серия сайтида рўйхатга олинган.
Ҳужумчи туринликлар клубида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва шартнома имзолади. Футболчи янги жамоасида 7-рақамда ҳаракат қилади.
Аввалроқ «Ювентус» Влаҳович учун «Фиорентина»га 70 миллион евро тўлаши, шунингдек, 5 миллион миқдорида бонус ҳам назарда тутилгани ва Душан янги жамоасида йилига 7 миллион евро маош олиши хабар қилинганди.
Душан фаолиятини Сербиянинг «Партизан» жамоасида бошлаган. 2016 йилдан 2018 йилга қадар ушбу жамоада фаолият олиб боргандан сўнг, «Фиорентина» ҳужумчини 1 миллион еврога харид қилган. Сербиялик футболчи «бинафшалар» сафида 107 ўйинда 48 та голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)