Навоий шаҳрида иккита қизни Дубайга фоҳишалик учун юбораётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий ИИБ

Қайд этилишича, 13 январь куни Навоий шаҳар Абдулла Авлоний кўчасида яшовчи Х.Н. вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, Конимех тумани «Гулистон» МФЙда рўйхатда туриб, айни пайтда Дубай шаҳрида яшовчи Ш.Н. Telegram орқали ёш қизлар билан алоқа ўрнатиб, алдаб, мамлакатдан фоҳишалик қилиш учун олиб кетишни мақсад қилган.

Хусусан, 20 ёшли хатирчилик О.Б. ҳамда 22 ёшли карманалик Х.Н.нинг барча харажатлари қопланиши ҳамда авиачипта пуллари тўлаб берилиши ваъда қилинган.

Қизлар Ш.Н.нинг шериги Г.Ш. орқали Дубайга олиб чиқиб кетилаётган вақтда вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.