Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган хонадонларда бирида содир бўлган ёнғин бартараф этилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 29 январь куни соат 07:43 да Термиз шаҳар «Мангузар» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:50 да етиб бориб, ёнғин соат 07:52 да қуршаб олинган ва соат 08:05 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида уй ошхонасининг 9 квадрат метр майдонидаги шифт қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида яшаш уйи ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Самарқандда ёнғин сабаб хонадоннинг 90 квадрат метр майдони ёниб кетгани, Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиққани, Фарғонадаги савдо дўконида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)