• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳар тўртинчи аёл баъзи ҳолларда зўравонликка дуч келган, 7 фоиз аёл учун эса бу одатий ҳол

    «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти республиканинг 6 та ҳудуди, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 800 нафар хотин-қиз орасида тадқиқот ўтказди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Танланган ҳудудларда 18−50 ёшлилар ўртасида ўтказилган сўровномада 440 нафар шаҳарда, 357 нафар қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёллар иштирок этган.

    Улардан оилада турмуш ўртоғи томонидан жисмоний куч ёки ҳақоратли сўзлар билан камситиш ҳолатлари борасида сўралганида 60 фоизга яқин аёллар ўз турмуш ҳаётида бу каби зўравонлик ва камситишларга дуч келмаганини айтган.

    Ҳар тўртинчи аёл (25 фоиз) баъзи ҳолатларда дуч келишини, 7 фоиз аёл эса бу одатий ҳол эканини, 9 фоиз аёл саволга жавоб беришни истамаслигини таъкидлаган. Ҳудудлар кесимида салбий ҳолатлар кўпроқ Сирдарё ва Самарқанд вилоятларига тўғри келмоқда. Аёлларнинг 40 фоизи у ёки бу кўринишда турли зўравонлик, камситиш ва зуғум ўтказилаётганини билдирган.

    Тадқиқотга жалб қилинган хотин-қизларнинг 32,3 фоизи (257 нафари) олий, 49 фоизи (390 нафари) ўрта, 17,2 фоизи (137 нафари) ўрта-махсус ва 1,3 фоизи (13 нафари) эса тўлиқсиз ўрта маълумотлилар ташкил этган. Сўровда иштирок этган хотин-қизларнинг 73,8 фоизи турли соҳаларда ишлайди, 26,2 фоизи эса ишсиз.

    Сўровномага жавоб берган 48,9 фоиз, яъни ҳар иккинчи аёлнинг ҳаётида — қонун ва диний меъёрлар устунлик қилади, 30,3 фоиз респондентларда фақат қонунлар устувор. Шунингдек, ахлоқ қоидалари (6,4 фоиз), миллий урф-одатлар (5,4 фоиз) ҳамда (3,8 фоиз) диний меъёрларни ўзлари учун бирламчи ҳаётий қадрият сифатида билувчилар сони нисбатан кам. Улар орасида ўз шахсий манфаатларини устун қўйган ҳолда вазиятга мослашиб яшашни тўғри, деб билувчилар (3,8 фоиз) ҳам бор.

    Иштирок этган респондентларнинг 75 фоиздан кўпроғи маълум бир вазиятларда ҳуқуқий билимларининг етарли эмаслигини ҳис қилган. Бунда қуйидаги масалалар ўрин олган:

    • 22,7 фоизи банк ва молиявий масалаларда,
    • 20,6 фоизи иш жойидаги муайян ҳолатларда,
    • 19,7 фоизи уй-жой билан боғлиқ муаммолар.
    «Бу ҳолат улар орасида ҳуқуқий саводхонлик даражаси ўрта даражадан анча паст эканлигини кўрсатмоқда», — дейилади хабарда.

    Бундан ташқари, сўровда иштирок этган 89 фоиз фарзандли аёллар ўз болаларининг тарбиясида ҳуқуқий билимларга алоҳида эътибор қаратади. 57 фоизи, яъни ярмидан кўпи доимий равишда фарзандларига ҳуқуқий тарбияни бериб боришга интилади. 40 фоизга яқини эса айрим ҳолларда ҳуқуқий тарбия билан шуғулланади. Фарзандларига қонун ва ҳуқуқ борасида таълим-тарбия бера олмаётган аёллар эса 5 фоизга тенг.

    Респондентларнинг қонун, ҳуқуқ ва бурч борасидаги тасаввурларини ва бунга муносабатини аниқлаш мақсадида уларга тегишли саволлар билан мурожаат қилинган. Унга кўра, аёлларнинг 61 фоизи учун қонун бу энг аввало, тартиб, 53,8 фоизи учун адолат ва 37,9 фоизи учун ҳимоядир экани аниқланган. Шу билан биргаликда 15,4 фоизи қонун халқни бошқариш усули, 12,1 фоизи учун ҳаёт кафолатидир.

    Аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини текшириш мақсадида берилган саволларга олинган жавобларнинг умумий тўғрилик даражаси 43,7 фоизни ташкил этмоқда.

    Бу ҳолат аёллар орасида ҳуқуқий саводхонлик даражаси ўрта даражадан анча паст эканлигини кўрсатмоқда.

    Аввалроқ президентнинг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлигига ўз жонига қасд қилишга мойил қизлар рўйхатини шакллантириш вазифаси юклангани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар бепул даволаниши белгиланди
    • Ўзбекистондаги қайси ҳудуд аёллари зўравонлик ва тазйиққа кўп учраётгани маълум қилинди

    29.01.2022, 12:53   Изоҳ (0)   17818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Термиздаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди

    29.01.2022, 12:11

    «Ўз болаларини ўлдириши мумкин бўлган айиқ боши қонаб ётган қизчага тегмади». Тошкент ҳайвонот боғидаги ҳолат бўйича қўшимча тафсилотлар берилди

    29.01.2022, 11:32

    Ўзбекистонда кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади

    29.01.2022, 11:10

    Қозоғистон электр энергиясидаги узилиш Сирдарё ИЭС туфайли рўй берганини тасдиқлади

    29.01.2022, 10:51

    Тошкентда айиқ қафасига ташлаб юборилган қизчанинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди

    29.01.2022, 10:35

    Ўзбекистонда сўнгги суткада 1152 кишида коронавирус тасдиқланиб, тўрт бемор вафот этди

    29.01.2022, 10:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.