Қалин қор ёғганлиги туфайли 28 январь куни Тахтақорача довони вақтинча ёпилди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Қайд этилишича, шу куни соат 22:25 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг Тахтақорча довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган.
Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
«Тахтақорча довонини қайта очилиши бўйича ФВВ матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)