Дунёнинг турли бурчакларидан олинган суратларни намойиш этамиз.
Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви фонида давлатлар Киевга ҳарбий ёрдам етказиб бермоқда.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: АҚШнинг Киевдаги элчихонаси америкаликларни зудлик билан Украинани тарк этишга чақирди
Бутун дунёда Холокост қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан мотам тадбирлари ўтказилмоқда. Суратда: Скопедаги мемориал марказ.
Фото: EPA
Парижда Алп тоғларида бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган актёр Гаспард Уллиэл билан видолашув маросими бўлиб ўтди.
Фото: «ТАСС»
Иккинчи жаҳон урушида Ленинград блокадаси тўлиқ енгиб ўтилган кун муносабати билан Санкт-Петербургдаги Серафимовский қабристонига гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Блокада йилларида, турли манбаларга кўра, 400 мингдан 1,5 миллионгача одам ҳалок бўлган.
Фото: «ТАСС»
Сочи аҳолиси бўронда зарар кўрган балиқларни консерва қилиш заводи яқинида оммавий равишда балиқ овламоқда.
Фото: «ТАСС»
Идлибдаги совуқ ҳавода вақтинчалик чодирда ухлаб ётган боласини ёнида шам ёқиб ўтирган ота.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тиклангани маълум қилинди
Туркияда олд оёқлари қийшиқ бўлиб туғилган қўзичоқ махсус шиналар ёрдамида юришга ҳаракат қилмоқда.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга Франция билан ҳамкорликда 100 млн евро ажратилди
Россия армияси ҳарбий хизматчиси Ростов вилоятидаги Кузминский тизмасидаги машғулотларда артиллериядан ўқ узди.
Фото: Reuters
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Оммавий равишда балиқ овлаётган Сочи аҳолиси, Холокост қурбонларини хотирлаш маросими, Истанбулда тинмаган қор. 27 январь суратлари
- «Свет»сиз қолган Ўзбекистон, фонарда ишлаётган ҳоким, Тошкентни қоплаган туман. 25 январь суратлари
- Қорга бурканган Туркия, поттерменлар учун махсус поезд, оммага намойиш этилган чақалоқ пандалар. 24 январь суратлари
- Сурхондарёда очилган бойчечак, датчик ўрнатилган тошбақа, кулга ботган автомобиль. 21 январь суратлари
- Ерни самолётда айланиб чиққан қиз, бункердаги украин аскари, вакцина кутаётган болалар. 20 январь суратлари
- Совуқ сувда чўмилган православлар, Мадагаскардаги ҳалокатли ёмғир, энг баланд нуқтадаги реклама. 19 январь суратлари
- Ўзбекистонда бошланган сумалак мавсуми, очликка қарши кампания, таъмирталаб цирк. Ҳафта суратлари