Самарқанд шаҳри Амир Кулол кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ.
Қайд этилишича, 27 январь куни соат 17:42 да Самарқанд шаҳри Амир Кулол кўчаси 14-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:49 да етиб бориб, ёнғин соат 17:55 да қуршаб олинган ва 18:16 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг, тахминан, 90 квадрат метр майдонда шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)