«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Жанубий Суданга қарши ўйинда урган биринчи голи Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги 500-гол бўлди. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев хабар қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги ўқув-йиғин машғулотлари давомида Жанубий Суданга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Элдор Шомуродов дубль қайд этган бўлса, Жалолиддин Машарипов пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоа ғалабасини таъминлади.
Шомуродовнинг биринчи урган голи терма жамоа учун юбилей 500-голга айланди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг голлари сони 502 тага етди.
Сречко Катанец шогирдлари Дубайдаги йиғин доирасида 23 январь куни БААнинг «Ал-Ваҳда» клубини мағлуб этди. Шунингдек, йиғин доирасида 1 февраль куни Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)