ЖЧ—2022 саралаши Осиё минтақаси 3-босқич 7-туридан ўрин олган ўйинда Эрон Ироқ терма жамоасини 1:0 ҳисобида таслим этди.
Учрашувдаги ягона голни 48-дақиқада Меҳди Тареми урди. Шу тариқа эронликлар Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалга йўлланмани муддатидан аввал қўлга киритди ва бу борада Осиёда биринчи бўлди. Жамоа А гуруҳида биринчи ўринни мустаҳкамлади.
Драган Скошич шогирдлари нуфузли мусобақага йўлланмани қўлга киритган 14-жамоага айланди. Бундан аввал Қатар (мезбон сифатида), Германия, Дания, Бразилия, Аргентина, Бельгия, Франция, Хорватия, Испания, Сербия, Швейцария, Англия, Нидерландия терма жамоалари муддатидан аввал ЖЧга чиққан эди.
Қайд этиш керак, Эрон терма жамоаси кетма-кет учинчи марта Жаҳон Чемпионатига йўл олди. Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал 21 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади.
ЖЧ-2022 саралаши
27 январь, пайшанба
Эрон – Ироқ 1:0
Гол: 1:0 — 48 ТаремиЭрон: Амир Абидзода, Содиқ Муҳаррами, Шожа Ҳалилзода, Муҳаммад Канони, Омид Нурафкан, Саид Иззаттуллоҳи (Камол Камябиниа, 87), Алиризо Жаҳонбаҳш, Воҳид Amiri, Али Голизаде, Меҳди Тареми, Саман Годдос (Паям Ниазманд, 77).
Ироқ: Фаҳад Толиб, Аҳмад Иброҳим, Франц Путрос, Ҳасан Матрук (Зидан Иқбол, 82), Башар Резан, Муҳаммад Али (Ҳасан Саййид, 57), Амир ал-Аммари (Ҳасан Абдулкарим, 58), Аҳмад Фархан (Ҳассан Аҳмад, 73), Айман Ҳуссайн, Саад Абдул Амир, Майтам Жаббор.
Изоҳ (0)