• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Бирлашган Араб Амирликларига — ярим аср. Араблар нефтдан топилган пулларга қандай мамлакат қуришга муваффақ бўлди?

    Иккинчи декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларига асос солинганига 50 йил тўлди. БАА Абу-Даби ва Дубайнинг ўта замонавий осмонўпар бинолари, қора олтини, юқори яшаш даражасига эга иқтисодий жиҳатдан ривожланган ҳашаматли эртакнамо мамлакат сифатида эътироф этилади. Аммо ушбу мамлакатнинг ўзига яраша «қора доғлари» ҳам бор, хабар беради «Секрет Фирми».

    Фото: «secretmag.ru»

    Фото: «secretmag.ru»

    Чарақлаган қуёш саҳродаги кичик бир ғафлат босган портни ўз нурлари билан ёритмоқда. Бу ерда йўллар йўқ: атрофингиз фақат қумлик. Электр энергияси билан ҳам, ичимлик суви билан ҳам доимий муаммо мавжуд. Шаҳар бўйлаб туя етаклаган бадавийлар кезиб юришади. Дубай шаҳри 1970 йилларда айнан мана шундай эди.

    Бугунги кунда Бирлашган Араб Амирликларига кирувчи ҳудудлар иқтисодиёти балиқчилик ва марварид саноатидан фойда кўрар эди. Аммо ХХ асрнинг ўртасига келиб у ерларда нефть конлари очилди, 1962 йилда эса Абу-Даби шаҳридан биринчи марта экспорт қилина бошланди. Бу минтақанинг иқтисодий тизимни мисли кўрилмаган тарзда ўзгартириб юборди.

    Худди шу даврда (1950—1960 йиллар) амирликлар Буюк Британия ҳукмронлиги остида эди. 1892 йилда амирлар битим имзолашди, унга кўра инглиз тожи ташқи ишарни, амирликлар эса фақат  ички ишларни бошқариши белгиланган эди.

    Бироқ 1968 йили Буюк Британия ўз қўшинларини Сувайш каналидан шарқда жойлашган туманлардан олиб чиқиб кетишини эълон қилди. Худди шу йили шайхлар Зайд Ал-Наҳаён (Абу-Даби ҳокими – амир)  ва Рашид (Дубай амири) ўрталаридаги ўзаро низога қарамай, БААни ташкил қилишга қарор қилишди. Кейинги уч йил ичида иттифоққа яна тўрт нафар шайх, яна икки ой ўтиб 1971 йили  БАА ташкил топгандан сўнг эса Рас-ал-Ҳайма амирлиги бирлашмани тўлдирди.

    БАА жамоавий тамойиллар асосида бошқарилади. Расман етти амирлик амирлари сиёсий жиҳатдан мустақил ва ўзаро тенгдирлар, бироқ тарих томонлама олиб қараганда, қолган беш амирлик бири БАА давлат раҳбари, бошқаси эса доимий равишда бош вазир вазифасини бажарувчи Абу-Даби ва Дубай амирларига сиёсий ваколатларни топширган. 

    «Яна туяларга қайтишни истамайман»

    Иқтисодий маслаҳатчи Ҳамид Ҳасан ал-Баҳрнинг айтиб беришича, 1970- ва 1980 йилларда мустақилликка эришган БАА «ҳеч қандай меҳнат қилмади – фақат сарф қилди»: Амирликлар аҳолиси «фақат энг қимматини, энг яхшисини, энг камёб учрайдиганини ишлатишни исташар эди».

    Фото:« secretmag.ru»

    Фото:« secretmag.ru»

    БААни туризм ва глобаллаштириш орқали ривожлантиришни таклиф қилганлар ҳақ эди. 70 йилларда Дубайнинг биринчи амири Рашид ибн Саид Ал Мактум айнан глобаллаштиришга пул тиккан эди: минтақада Абу-Дабидаги каби йирик табиий қазилмалар захираси йўқ эди, шайх эса ўз амирлигини ривожлантиришнинг энг мақбул йўлини топди.

    Баъзи маълумотларга кўра, Дубайдан 35 км узоқликда жойлашган Жабал Али қишлоғида янги порт қуриш ғояси унга тегишли экан. Амирнинг атрофидагилари бу ишга қарши бўлишган, аммо у ўз фикрида қатъий туриб олган. Амир учун порт қурилиши Дубайни жаҳон логистика марказига айлантиришдаги муҳим қадам ҳисобланган.

    Амир нефть тугаб қолишидан ва БАА аҳолиси саҳродаги аввалги ҳаётига қайтиб қолишидан кўпроқ хавотирда эди.

    Менинг бувам туяда юрган, менинг отам ҳам туяда юрган, мен Mercedes’да, ўғлим Land Rover’да, унинг ўғли Land Rover’да, ўғлимнинг невараси эса туяда юради, – деган эди у.

    Бугунги кунда БАА – дунёдаги етакчи туристик манзиллардан бири, Дубай эса 2021 йили ойига ўртача 1,5 млн сайёҳни қабул қилади.

    Амирликлар жаҳон нефть захирасининг 5,6 фоизига, газ захирасининг 3 фоизига эга, аҳолининг жон бошига тўғри келадиган йиллик ЯИМ эса 70 минг доллардан ошади – дунё бўйича олтинчи натижа.

    Нефть БАА иқтисодиётининг асосий манбаси бўлиб қолмоқда: нефть сектори мамлакат ялпи ички маҳсулотининг, тахминан, 32 фоизига тўғри келади. Бироқ 2030 йилга келиб Амирликлар нефть ҳиссасини 20 фоизгача камайтиришни режалаштирмоқда.

    Ижтимоий кафолатлар ва олтин қафас

    Дубай фуқаролари учун ижтимоий таъминот тизими мавжуд. Ўғил бола дунёга келганда, тахминан, 0,5 гектарлик бепул ер жойига, шунингдек, белгиланган майдонда уй қурилиши учун кредит олиш ҳуқуқига эга бўлади. Кредит йилига 2 фоизга 30 йил муддатга берилади. Фуқаро ўзига белгиланган ер майдонида уй-жой қуришга мажбур этилмайди. У ўз майдонини ижарага бериши ва ундан даромад кўриши мумкин.

    Бундан ташқари, фуқаролар учун Дубайда тиббий ёрдам ва таълим олиш бепул. Талаба ислом университетига ўқишга кирса, унга ойига 2 минг доллар стипендия тўланади, шунингдек, яшаш учун турар жой берилади.

    Фото: «secretmag.ru»

    Фото: «secretmag.ru»

    БААнинг ҳукмрон оилалар аъзоларининг ҳаётини эса шарқона эртакка қиёслаш мумкин. 2019 йили Business Insider маълумотларига кўра, Дубай амири Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум 4 млрд доллар эгаси ҳисобланади. Дубай ҳукмрон оиласи Буюк Британияда жойлашган кўчмас мулкка ҳам эгалик қилади. Уларга Суррейдаги баҳоси, тахминан, 99 млн долларлик Longcross мулки тегишли.

    Очлик, қуллик ва охири кўринмас саҳро

    Малика Латифа туфайли БААда аёллар дискриминацияси кенг муҳокама қилина бошланди. Натижада Амирликларда ижтимоий ислоҳотлар ўтказилди. Масалан, гендер тенглиги таъминланди ва аёлларни ўз турмуш ўртоқларига «бўйсуниш»га мажбурловчи қонунлар бекор қилинди.

    Мамлакатда аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар қабул қилинмоқда ва лойиҳалар фаол ишлаб чиқилмоқда. Масалан, БААда компанияни рўйхатдан ўтказиш, лицензия олиш, бизнес ташкиллаштириш каби ҳуқуқлар аёлларга ҳам берилди. Бу Амирликлардаги бизнес-иқлим ва сиёсий вазиятни яхшилайди, – дейди иқтисодчи Марсель Имамов. – Бироқ аёллар хулқ-атворига бўлган талабларни қўювчи араб жамиятидаги аёллар ҳолати фаол ҳаёт тарзини олиб боришга ҳали-ҳануз тўсқинлик қилиб келмоқда. Масалан, аёлларга турмуш ўртоғи ёки ўзидан катта қариндошисиз ўз уйларини тарк этиш тақиқланган. Бундай қоида ҳаракатланиш эркинлигини, шу жумладан, аёллар ва қизлар фаолияти соҳасини чеклайди.

    Аввалроқ The Guardian нашри журналисти Дубайдаги меҳнат лагерларидан бирида бўлишга муваффақ бўлди. У ерда осмонўпар бинолар қурилишида ишлайдиган ишчилар яшашар экан. Баъзи бинолардаги хоналарда 20 тагача одам жон сақлайди.

    Шаҳар ташқарисида жойлашган лагерлар сайёҳлардан холи ҳисобланади. Қулайликлар деярли йўқ: лагерлар ҳожатхоналари олдида ювиниш мумкин, камдан кам учрайдиган бўш вақтлар ахлат уюми орасида ўйналадиган крикет билан ўтказилади, кечки овқат ёғдан қорайиб кетган товаларда тайёрланади, — деб ишчилар ҳаётини тасвирлайди Гейт Абдул-Аҳад.

    Журналист мигрантларнинг «қимматбаҳо соатлар, мобил телефонлар ва Дубай осмонўпар бинолари» рекламаси билан безанган газеталар тўшалган полнинг ўзида овқатланишини гапириб берди.

    Фото: «secretmag.ru»

    Фото: «secretmag.ru»

    Коронавирус пандемияси бошланганидан кейин мигрантлар БААдаги юз минглаб иш ўринларини йўқотдилар. Мамлакатда хорижликлар учун ижтимоий давлат ҳимояси тизими мавжуд эмас, натижада эса кўплаб инсонлар оғир аҳволга тушган. 30 ёшлик покистонлик Хассан The Guardian нашрига берган интервьюсида ўзида ва ишини йўқотган бошқа мигрантларда уйга кетиш учун чипта сотиб олишга на пули, ейишга на овқати борлигини айтган.

    БАА ўзининг «қора доғлари», камчиликлари ва сезиларли муаммоларига қарамай, Форс кўрфазининг энг тинч мамлакатларидан бири бўлиш билан бирга жадал ривожланиб бораётган давлатдир. Бу ерда ўзга дин ва маданият вакилларига бошқа мамлакатларга қараганда ижобийроқ муносабатда бўлишади, ислоҳотлар эса ижтимоий нотенгликни мунтазам ёпиб келади ва мамлакатга «нефть игнаси»дан халос бўлишга ёрдам беради. Иқтисодий томонлама эса Бирлашган Араб Амирликлари ўзининг табиий ресурслар захирасига қарам бўлган бошқа давлатлар учун ўрнак бўла олади.

    28.01.2022, 20:53   Изоҳ (0)   3057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2022 йилда олтин нархлари қайси томонга ўзгаради ва бу Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказади?

    28.01.2022, 19:38

    Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, уларнинг экспортини рекорд даражага етказди

    27.01.2022, 21:09

    Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2021 йилда 7,4 фоизга ўсди

    27.01.2022, 16:56

    Ўзбекистонда майда пуллар камайиб кетмоқда. Бунга сабаб нима?

    27.01.2022, 07:10

    Ўзбекистон 2021 йилда нималар сотиб олди ва сотди?

    22.01.2022, 13:13

    Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиғи» яна 35 млрд доллардан ошди. Бу нимани англатади?

    19.01.2022, 07:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.