Ўзбекистонда 2021 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 7,4 фоизлик ўсишга эришди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилда ЯИМ ҳажми 734,6 триллион сўмни ташкил этди ва ўсиш 7,4 фоиз бўлди. 2020 йил бу кўрсаткич 580,2 триллион сўмни ташкил қилган эди.
Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМнинг ҳажми 21 миллион сўмга етди. Бу эса 2020 йилгига қараганда 5,3 фозига кўпроқдир. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсишини прогноз қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳудудларининг ЯИМ ҳажми бўйича маълумот берилган эди.
Изоҳ (0)