Ушбу рецепт XIX асрда француз аёли Анна Пуляр томонидан ихтиро қилинган. Пуляр омлети бошқаларига ўхшамайди.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • тухум – 4 дона;
  • сут – 1-2 ош қошиқ;
  • ўсимлик ёғи – 1 чой қошиқ;
  • туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Тухум оқлари сариғидан ажратилади.
  2. Тухум сариғига сут, туз ва зираворлар қўшилади ва яхшилаб кўпиртирилади.
  3. Тухум оқларига ҳам туз қўшилади ва миксер ёрдамида кўпиртирилади.
  4. Товага ёғ қуйилиб, паст оловда қиздирилади.
  5. Аввал тухум сариғи солинади ва қуймоқ ҳосил бўлгач, тухум оқи солинади ва текисланади.
  6. Қолган омлет ҳам шу тарзда пиширилади ва иккитаси бир-бирининг устига қарама-қарши қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!