Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Истанбул халқаро аэропорти фаолияти тўлиқ тўхтатилгани сабабли Uzbekistan Airways’нинг 26 январь куни учиши режалаштирилган рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Eurasia Diary

Фото: Eurasia Diary

Маълум қилинишича, Истанбул халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) шароити туфайли фақат 26 январь кунги HY-271/272 Тошкент—Истанбул—Тошкент ҳамда HY 277/278 Истанбул—Фарғона—Истанбул йўналиши бўйича рейслари бекор қилинган.

«Бекор қилинган парвозлар йўловчилари чиптанинг тўлиқ қийматини сотиб олинган жойга қайтариш ёки 27 январь куни парвозлар қайта тикланганидан кейин ҳар қандай кунга бепул кўчириш ҳуқуқига эга», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Истанбул халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) туфайли 25 январь куни соат 07:40 да Тошкентдан Истанбулга учиши керак бўлган HY-271 рейси 13:00 га, Истанбул—Тошкент йўналиши бўйича учиши керак бўлган HY-072 рейс эса Истанбул вақти билан соат 12:30 дан 17:50 га кўчирилганди. Кейинроқ Тошкент ва Истанбул ўртасидаги авиапарвозлар кучли қор сабаб бекор қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади