Қуюлтирилган сут билан тайёрланган бананли крем севимли ширинликни янада мазали қилади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • тухум – 2 дона;
  • шакар – 220 грамм;
  • сариёғ – 350 грамм;
  • асал – 2 ош қошиқ;
  • истеъмол содаси – 1 чой қошиқ;
  • ун – 400 грамм;
  • банан – 3 дона;
  • қуюлтирилган сут – 400 грамм;
  • туз – бир чимдим.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Печ 170 даражага олдиндан қиздирилади.
  2. Тухум, шакар ва туз миксер билан яхшилаб кўпиртирилади.
  3. Устидан 100 грамм юмшатилган сариёғ ва асал қўшиб, аралаштирилади.
  4. Тухум массаси идиши билан қайнаётган сув устига қўйилади. Масса бир ҳолатга келгунча, аралаштириб турилади.
  5. Истеъмол содаси қўшилади, устидан ун қўшилгач иссиқ сув устидан олинади.
  6. Юмшоқ ва силлиқ хамир қорилади ва хона ҳароратида совутилади. Плёнка билан ўраб, 30-40 дақиқа давомида музлаткичга қўйилади.
  7. Хамир 8-10 бўлакка бўлинади. Ҳар бир бўлак 1-2 миллиметр қалинликда ёйилади ва хамир қатламлари санчқи билан тешиб чиқилади.
  8. Қат-қат хамир олдиндан қизидирилган печда 5-7 дақиқа давомида пиширилади.
  9. Тайёр бўлган хамирлар бир хил думалоқ шаклда кесиб олинади. Ортиб қолган қисмлар майдаланади.
  10. Бананлар блендерда пюре қилиб олинади. Сўнгра сариёғ миксер қилинади.
  11. Сариёғга банан ва қуюлтирилган сут қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади.
  12. Крем музлаткичга 20-30 дақиқага қўйилади.
  13. Ҳар бир хамир юзасига крем суртилади. Ширинликнинг юқори ва ён томони крем билан ёпилади. Майдаланган хамир қолдиқлари сепилди ва музлаткичга 5-6 соатга қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!