Тошкент халқаро аэропорти электр энергиясидаги узилишлар сабаб рейсларни қабул қилмаяпти, деб хабар беради «РИА Новости».
Шунингдек, нашрнинг ёзишича, Бишкек аэропорти ҳам автоном энергия таъминотига ўтган бўлиб, бандаргоҳ тўлиқ режимда ишламаяпти.
Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, электр энергияси ўчгани сабаб Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Хусусан, Олмаота—Тошкент рейси Навоийдаги захира аэродромига йўналтирилган. Шунингдек, Air Astana авиакомпаниясининг Олмаота—Тошкент йўналиши бўйича учган рейси жўнаш аэропортига қайтиш бўйича қарор қабул қилган.
25 январь куни соат 11:00 ларда Тошкентнинг кўплаб туманларида электр энергияси таъминоти узилди. Маълумотларга кўра, электр энергияси Юнусобод, Чилонзор, Олмазор, Яшнобод, Бектемир, Миробод, Шайхонтоҳур ва бошқа қатор туманларда ўчган. Шунингдек, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар нафақат Тошкент шаҳрида, балки Чирчиқ, Наманган, Самарқанд, Жиззах ва Қўқон шаҳарлари ҳам кузатилмоқда.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган. Тошкент шаҳар ИИББ эса тибандликларнинг олдини олиш мақсадида кўчага зарурат бўлмаса, шахсий машинада чиқмасликни тавсия қилмоқда.
Изоҳ (0)