• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Кличколар оиласининг ғаройиб ҳикояси: боксчиларнинг бобоси татарлар депортациясига раҳбарлик қилган, отаси генерал бўлган, бувиси эса яҳудийлар геноцидидан омон қолган

    Ака-ука Кличколар ҳақида гўё ҳамма нарса маълумдек туюлади: иккаласи ҳам оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ва фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам ўзини бошқа соҳаларда топиб олган ринг афсоналари. Владимир истиқболли тадбиркор ва меценат. Виталий эса ўзини сиёсатга бағишлаган, ҳозирда у Киев мэри ҳисобланади.

    Аммо Кличколар оиласининг ҳикоясини ҳақиқий триллер деб аташ мумкин.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Кличколар бувисининг 7 ёшли ўғли фашистлар томонидан отиб ўлдирилган

    Кличконинг аждодлари украин казаклари бўлган. Кличко фамилиясининг маъноси украин тилидан таржима қилинганда «чақириш» маъносини билдиради. Оиланинг илдизлари камбағал украин деҳқонларига бориб тақалади. Оиланинг илк таниқли вакили Кличколарнинг бобоси бўлади — Родион Петрович, у Смела шаҳрида полициячи бўлиб ишлаган. Родион шу ерда рафиқаси Тамара Эфимовна Этилзонни учратган.

    1934 йилда жуфтлик ўғил фарзандли бўлади, унга Владимир деб исм қўйилади. 1938 йилнинг ёзида Кличко хизмат қилиш учун Переславлга, кейин эса Волинга юборилади. Иккинчи жаҳон уруши олдидан Родион Днепропетровскдаги ҳарбий қисмга қўшилади, рафиқаси ва ўғли эса Смелага жўнаб кетади. Айнан ўша ерда улар уруш чангалига тушиб қолади.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    1941 йилнинг августига келиб, фашистлар шаҳарни эгаллаб олади ва биринчи навбатда барча яҳудийларни, жумладан Тамара Эфимовна ва унинг ўғлини ҳам махсус жойларга олиб кетади. Болалар ва катталар алоҳида-алоҳида олиб кетилади. Деярли барча смелалик яҳудийлар ва ҳарбий асирлар билан бирга 7 ёшли Владимир Родионович Кличко ҳам отиб ташланади.

    Боксчиларнинг бувиси мўъжизавий тарзда омон қолишнинг уддасидан чиқади: кенг тарқалган талқинга кўра, аёлни эрининг қариндошлари қишлоқларнинг бирига яширган. Бу вақтга келиб Родион Кличко Смелага қайтган эди.

    Фашистлар у ерда деярли кўринмаган, аммо ҳудуд полиция назорати остига олинганди. Бир йилдан кўпроқ вақт давомида Тамара чердакда яшайди ва фақат тундагина ташқарига чиқади. Агар фашистлар аёлни топиб олганида, нафақат уни, балки унга бошпана берган оилани ҳам отиб ташларди. 1944 йилда, Смела фашистлардан озод қилингандан сўнг Кличко полицияга қайта тикланади: у вилоят жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг тезкор ходими сифатида ишлайди. Аммо кўп ўтмай у Қрим татарларини Қозоғистонга депортация қилишга раҳбарлик қилиш учун юборилади.

    Виталий Кличкога Рим гладиатори шарафига Спартак деб исм қўймоқчи бўлишган

    Бокс афсоналарининг отаси Қозоғистонда туғилади, унга фашистлар томонидан отиб ташланган (биринчи) Владимир хотирасига Владимир деб исм қўйилади. Шунингдек, ака-укаларнинг холалари — Раиса ва Анна ҳам ўша ерда туғилган.

    Владимир Родионович Кличко муваффақиятли ҳарбий карьера қилади: у учувчилар ўқув юртини тамомлаб, Чехословакия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Болтиқбўйи давлатларида хизмат қилади. Боксчиларнинг онаси Надежда Булино эса бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Кличколар бувисининг она томондан қариндошларининг деярли барчаси оммавий очарчилик вақтида ўлиб кетади.

    Владимир Родионович генерал майор унвонигача кўтарилган, Украинанинг Германиядаги ҳарбий дипломатик вакили (шу ерда ака-укалар боксда ном қозонган) бўлиб ишлайди, шунингдек, у НАТОда фаолият юритган. Тўнғич фарзанд Виталий 1971- йилда Қирғизистонда, кенжа Владимир эса 1976- йилда Қозоғистонда туғилган.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Виталий 2006 йилда отаси унга Виталий эмас, балки Рим гладиатори шарафига Спартак исмини қўймоқчи эканлигини айтганди. Аммо бу қарор онасига ёқмаган. Шундан сўнг масала оригинал тарзда ҳал қилинади.

    «Отам биринчи ташриф буюрга одамдан: ‘Менга бирорта эркаклар исмини айтинг’, деб сўраган. Шунда у одам ‘Виталий’, деб жавоб берган. Шу тарзда масала ҳал этилган», — деб эслаганди Кличко.

    1985 йилда Кличколар оиласи Киевга қайтиб келади.

    Ўтган асрнинг 90 йилларида ака-ука Кличколар Украина мафиясига ўралашиб қолганди

    Виталий ва Владимир ҳар доим ажойиб жисмоний имкониятларга эга бўлган. Виталий кикбоксинг билан шуғулланиб, олти марта жаҳон чемпиони бўлган. Аммо 90 йилларнинг бошларида у боксга ўтади ва ҳатто СССР халқлари Спартакиадасининг совриндори бўлишга муваффақ бўлади (бронза) — 1991 йил сентябрь ойида мамлакат парчаланиши олдидан.

    Бу вақтга келиб, Владимир ҳам ўзини спортда синаб кўраётганди. У 14 ёшида Броварский мактаб-интернатига ўқишга киради. 1993 йилда у ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб бўлади, бир йилдан сўнг эса Жаҳон чемпионатида кумуш медалини қўлга киритади.

    Ўша пайтга келиб, ака-укаларнинг ҳаётида ҳарбий фарзанди, Рибка лақабли криминал авторитет Виктор Рибалко пайдо бўлади. 1994 йилда Уюшган жиноятчиликка қарши кураш қўмитасида ишлаган Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров бу ҳақда шундай ёдга олганди:

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    «1999 йилгача Киев турли жиноий авторитетларнинг таъсири тармоғига бўлинган эди. Рибка, Череп, Кисел… Хўш, Кличко ким бўлган? Майли, у мени судга берсин, лекин ҳақиқатни айтаман. Виталий Кличко Рибканинг кичик бир қўриқчиси эди. Кличко тумшуққа туширишни жуда яхши биларди. У ҳар доим криминал олам диққат марказида бўлган кикбоксинг билан шуғулланган. Рибканинг яқин шериклари, йирик тадбиркорлар ва айни пайтда уюшган жиноий гуруҳлар раҳбарлари унга эътибор қаратади. Рибка Кличкони ‘кўтариш’ учун 200 минг доллар ажратади. Шу тариқа Кличконинг Германиядаги фаолияти бошланган».

    Владимир Кличконинг Атланта Олимпиадасидаги ғалабасидан кейин ака-укаларнинг Рибка билан бирга Нью-Йорк бўйлаб сайр қилаётгани тасвирланган видео ҳам бор. Улар ўша пайтдаги энг кучли промоутер Дон Кингнинг уйига ҳам ташриф буюрган. Аммо украиналик боксчилар Кинг билан шартнома бўйича келиша олмайди, охир-оқибат улар деярли ўн йил давомида бирга ишлаган немис промоутери Клаус-Питер Кол билан келишувга эришади.

    Манбаларнинг таъкидлашича, Рибалко ака-укаларнинг ринг ва унинг ташқарисидаги даромадларидан фоиз олиб турган. 2005 йилда жиноятчи Киевда отиб ташланади, айнан шу вақтдан бошлаб Владимир ва Виталий Кол билан ҳамкорликни тўхтади.

    Ака-ука Кличколарнинг кейинги ажойиб фаолиятини эса барча жуда яхши билади.

    25.01.2022, 00:13   Изоҳ (0)   31343
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2021 йилнинг энг кучли футбол клублари рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистоннинг учта жамоаси рўйхатга киритилди

    24.01.2022, 21:32

    Почеттинодан Энрикегача. «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа бош мураббийлигига номзодларни кўриб чиқмоқда

    24.01.2022, 18:47

    IMMAF—2021. Ўзбекистонлик спортчилар илк бор ҳаваскор MMA бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашади

    24.01.2022, 17:03

    Шоҳжаҳон Эргашев боксчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

    24.01.2022, 13:31

    Карим Бенземанинг уйига ўғри тушди

    24.01.2022, 12:07

    Лига 1 да 1 та гол урган Лионель Месси миллий чемпионатлардаги энг ёмон натижасини кўрсатмоқда

    24.01.2022, 10:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.