Африка минтақасида Жаҳон Чемпионати—2022 саралаш босқичи плей-оффига қуръа ташланди.

Унга кўра, мазкур босқичга етиб келган 10 та жамоадан 5 та жуфтлик ҳосил қилинган. Ҳар бир жуфтлик ғолиби мундиал йўлланмасига эга чиқади.

Миср терма жамоаси Сенегал билан баҳс юритади. Бу «Ливерпуль» ҳужумчилари Муҳаммад Салоҳ ва Садио Манедан бири ЖЧ—2022 да ўйнамайди деганидир.

Жазиор Камерунга қарши майдонга тушса, Гана билан Нигерия билан баҳс юритади.

Фото: ФИФА

Қуръанинг тўлиқ кўриниши билан танишинг:

  • Миср — Сенегал;
  • Камерун — Жазоир;
  • Гана — Нигерия;
  • Конго ДР — Марокаш;
  • Мали — Тунис.

Плей-офф баҳслари 2022 йилнинг март ойида бўлиб ўтади.