• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунё монархия тузумига берилган кучли зарба. Франция қироли Людовик ХVI нинг инқилобчилар томонидан қатл этилиши

    1789 йил бошланган Буюк француз инқилоби дунё сиёсий қиёфасини ўзгартириб юборган воқеа бўлди. Французлар инсоният тарихида янги даврни бошлаб беради. Хусусан, энг қадимги замонлардан бери шахси муқаддас ҳисобланувчи қиролнинг қатл қилиниши инқилобнинг бурилиш нуқтаси саналади. Қирол Людовик ХVI нинг қатли жаҳондаги мутлақ монархия тизимига қаттиқ ва кескин зарба берди.

    Инқилоб

    1789 йили Франция қироли Людовик XVI бир неча йиллик қурғоқчилик сабаб бўшаб қолган давлат хазинасини тўлдириш учун анъанавий парламент — Генерал штатларни чақиради. Уч тоифа вакиллари — руҳоний, дворян ва учинчи табақа (юқоридаги икки имтиёзли табақадан ташқари қолган барча ушбу табақага мансуб) иштирок этувчи ушбу орган илк бор 1302 йили қирол Филипп IV томонидан Папага қарши курашиш учун чақирилган ҳамда давлатнинг олий органи бўлиб келган. Людовик XVI Генерал штатлар кун тартибига хазинани тўлдириш учун янги солиқ жорий этиш таклифини қўяди.

    Бироқ асосий солиқ тўловчи бўлмиш учинчи тоифа қиролнинг бу талабини бажаришдан бош тортади ва 17 июнь куни учинчи табақа вакиллари ташаббуси билан Генерал штатлар Таъсис Мажлисига айлантирилади. Таъсис Мажлиси қиролга парламент рухсатисиз янги солиқ жорий этишни тақиқлайди, давлат хазинаси эса парламент назоратига ўтади. Табиатан қаттиққўл бўлмаса-да, Людовик ХVI га парламентнинг бу қарорлари ёқмайди ва у Таъсис Мажлисни тарқатиб юборишга қарор қилади. Аммо Париж аҳолиси ва уларга қўшилган Миллий гвардия қиролга қарши кураш бошлайди.

    Генерал штатлар. 1789 йил

    Генерал штатлар. 1789 йил
    Фото: Wikiwand

    14 июль куни инқилобнинг асосий воқеаси содир бўлади. Намойишчилар бир неча асрлардан буён Францияда монархия тузуми рамзи бўлиб келган, сиёсий маҳбуслар сақланувчи Бастилия қалъасини эгаллайди. Бастилия қулаганини эшитган Людовик XVI «Ҳа, бу ҳақиқий исён» дея хитоб қилади. Қиролнинг амалдори Ларошфуко Лианкур эса «Йўқ жаноби олийлари, бу — инқилоб» дея эътироз билдиради.

    Қиролнинг қамоққа олиниши

    Францияда бу даврда қурғоқчилик сабаб кўплаб ҳудудларда очарчилик кузатилаётганди. 14—16 октябрь кунлари парижлик аёллар қирол оиласи қароргоҳи Версал саройи олдига нон сўраб йиғилади. Тез орада намойишчилар қиролдан янги ўзгаришлар(конституцион монархияга ўтиш, имтиёзларни бекор қилиш, Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларациясини қабул қилиш)ни талаб қилади. Людовик хавфсизлик учун Парижга олиб кетилади ва Тюилри саройида уй қамоғида ушлаб турилади. Юз йиллар давомида француз қиролларининг саройи бўлиб келган машҳур Версал саройи эса оломон томонидан таланади.

    Ўхшамаган қочиш режаси

    1790 йил қирол атрофидаги амалдорлар уни қочиб кетишга кўндиради. Режага кўра, қирол Париждан шарқда жойлашган Саар, Мёза ва Мозеле қўшинлари қўмондони, қирол оиласига содиқ маркиз де Буе ёнига — Монмеди қалъасига бориши керак эди. У ердан қиролнинг монархия тузуми обрўси катта бўлган Пруссияга ўтиб кетиши ёки ёрдам олиши кўзланган бўлиши мумкин.

    1791 йил 21 июнь куни тунда Людовик XVI ва қироллик оиласи уч тансоқчи ҳамроҳлигида Тюилри саройини яширинча тарк этади. Одамлар кўзига кўринмаслик учун қирол ниқобланган эди, бироқ Людовикни Жан-Батист Друэ исмли почтачи таниб қолади ва кузатиш учун уларнинг изига тушади.

    Қирол Людовик XVI

    Қирол Людовик XVI
    Фото: Зен. Yandex

    Режага биноан қироллик оиласи Варенна (ҳозирда Варенн-ан-Аргонн) шаҳрига келиши, у ерда уни гусар (енгил қуролланган отлиқ)лар полки кутиб олиши ва Монмедига олиб кетиши керак эди. Варенна шаҳри дарё орқали иккига бўлинган бўлиб, отлиқлар қиролни шарқий соҳилда кутаётганди, қироллик карвони эса ғарбий томондан шаҳарга кириб келади. Қочоқларнинг режасини тушунган Друэ дарҳол маҳаллий миллий гвардия полкига хабар беради. Гвардиячилар тезда шаҳарнинг шарқий ва ғарбий қисмини боғловчи кўприкни тўсиб қўяди ва гусарларнинг қиролга ёрдамга келишига қаршилик кўрсатади.

    Қирол ва унинг оиласи ҳибсга олинади, сўнг Парижга қайтариб юборилади. Гусарлар ёрдам сўраб Монмедига чопар юборади, бироқ қирол тарафдори бўлган қўшин Вареннага етиб келганида қироллик оиласи аллақачон Парижга жўнатиб бўлинган эди.

    Суд ва қатл

    Қочишга уриниш соғлиғи ҳаминқадар бўлган қиролнинг аҳволини янада ёмонлаштиради. Гарчи тахтдан ағдарилмаса-да, ҳукмдорни давлатга хиёнатда айблаш ва судга тортиш борасида талаблар кўпая бошлайди. Қолаверса, қиролнинг ўзи ҳам инқилобчилар қарорларини имзолашдан бош тортади, сабаби, Людовик XVI қўшни монархлар ёрдамидан ҳали ҳам умидини узмаганди.

    1792 йил 10 августда миллий гвардия ва инқилобий кучлар Тюилри саройига бостириб киради ҳамда қиролнинг чет эл ҳукмдорларидан мадад сўраб ёзган келишув хатлари, шунингдек, порахўрликка доир ҳужжатларини топади. 21 сентябрь куни Таъсис Мажлис ўрнига мамлакат парламентига айланган Миллий Конвенция Францияни республика деб эълон қилади. Эндиликда қиролнинг келажаги тезроқ ҳали этилиши керак бўлган масала сифатида кун тартибига чиқади.

    Ўша йилнинг 10 декабрида Луи Капет (француз инқилобчилари Людовик ХVI ни шундай деб аташган) устидан суд жараёни бошланади. Собиқ қирол давлатга хиёнат ва озодликка қарши фитна уюштиришда айбланади. 1793 йил 16 январь куни Миллий Конвенцияда бўлиб ўтган депутатларнинг овоз бериш жараёнида қиролга ўлим жазоси тарафдорлари эллик учта кўпроқ овоз билан ғолиб чиқади. Қатл куни этиб 21 январь белгиланади.

    Қатл Парижнинг Инқилоб — ҳозирги Konkord («розилик») майдонида бўлиб ўтади. Людовик XVI ўлими олдидан оломонга қарата нутқ сўзлайди: «Мен айбсиз ўлмоқдаман, барча душманларимни кечираман. Менинг қоним Франция халқи учун манфаат келтирсин ҳамда Худонинг ғазабини боссин!». Қиролни таниқли жаллод Шарл-Анри Сансон қатл этади. Қатл француз инқилоби рамзига айланган ўлим қуроли — гилётинада амалга оширилади.

    Людовик ХVI нинг қатл қилиниши

    Людовик ХVI нинг қатл қилиниши
    Фото: Wikimedia

    1793 йил октябрь ойида эса қироллик хонадонининг қолган аъзолари, жумладан, марҳум қирол Людовик ХVI нинг беваси, қиролича Мария Антуанетта ҳам қатл этилади.

    Людовик ХVI нинг ўлими нимага олиб келди?

    Тарихдан маълумки, дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳукмдорлар шахси илоҳий саналган. Уларни қатл қилиш ёки ўлдириш кўпинча бошқа монархлар томонидан амалга оширилган. Людовик ХVI нинг ўлдирилиши монархия обрўсига жиддий зарба бўлди. Оддий халқнинг ҳукмдорни қатл қилиши қироллик хонадонлари учун катта иснод эди. Инглиз инқилоби қирол ҳокимиятини сақлаб қолган бўлса, французлар қирол ҳокимияти ҳеч қанақасига «озодлик, тенглик ва биродарлик» шиорига тўғри келмайди деб ҳисоблади. Французлар мамлакатда туб ўзгаришлар бошлади. Француз инқилоби дунё тарихида янги модерн асрни бошлаб берди.

    Людовик ХVI нинг қатл қилиниш ортидан кўплаб Европа монархлари Францияга қарши уруш бошлайди. Республика оғир аҳволда қолади, аммо французлар республика тузумини муваффақиятли ҳимоя қила олади ҳамда унинг кейинчалик дунё бўйлаб тарқалишида муҳим ўрин тутади.

    21.01.2022, 18:28   Изоҳ (0)   36904
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.