Қўй гўшти, гуруч, йогурт ва тухум аралашмасига қўшилган саримсоқ ҳар қандай кишининг иштаҳасини очиб юбориши, шубҳасиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қўй гўшти – 600 грамм;
  • ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
  • сариёғ – 70 грамм;
  • саримсоқ пиёз – 2 бўлак;
  •  сув – 450 мл;
  • гуруч – 70 грамм;
  • ун – 2 ош қошиқ;
  • тухум – 6 дона;
  • табиий йогурт – 750 грамм;
  • туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Ўсимлик ёғи товада қиздирилиб, бўлакланган қўй гўшти 5 дақиқа давомида қовуриб олинади.
  2. Сувга туз ва зираворлар, тўғралган саримсоқ қўшилади. 40-45 дақиқа давомида қайнатиб олинади.
  3. Гўштнинг устидан гуруч қўшилади, сув қуйилиб, 8-10 дақиқа давомида қайнатилади.
  4. Сариёғ товада эритилади. Ун сариёғда 2 дақиқа давомида қовурилади.
  5. Тухум, йогурт, туз ва зираворлар кўпиртирилади. Устидан унли аралашма қўшилади.
  6. Сўнгра тайёр бўлган массалар гуручли аралашмага солинади. Печда 180 даражада, тахминан, 35 дақиқа давомида пиширилади.
  7. Таъбга кўра кўкатлар билан безатилиб, дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!