«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоани тарк этиши мумкин.

Фото: Getty Images

Goal нашрининг Bild’ga таяниб хабар беришича, Мюнхен клуби футболчи билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришмаса, уни ёзда сотишни режалаштирмоқда.

Польшалик футболчининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2023- йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Аввалроқ Левандовски клубдан маоши қисқармаган ҳолда узоқ йиллик шартнома хоҳлаётгани, бироқ раҳбарият польшалик футболчининг ёшини ҳисобга олиб (33 ёш), маоши қисқармаган узоқ йиллик битим таклиф қилиш таваккалчилик деб ҳисоблаётгани ҳақида хабар берилганди.

Роберт 2014 йилдан бери мюнхенликлар ҳаракат қилиб келмоқда. Бундеслиганинг 2021/22 йилги мавсумида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.