UFC президенти Дэйна Уайт промоушен тарихидаги энг яхши уч нафар жангчи номини айтди.
Андерсон Сильва, Жорж Сен-Пьер ва Жон Жонсни айтишим керак. Шунингдек, уларнинг қаторига Камару Усмонни қўшиш мумкин.Сильва ва Сен-Пьер UFC’даги фаолиятини якунлаган. Сильва ҳозирда ўзини боксда синаб кўрмоқда. Жонс 2020 йилнинг февралидан бери жанг ўтказгани йўқ, Усмон эса ўтган йили ярим ўрта вазн тоифасида уч марта чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.Дэйна Уайт, UFC президенти
Қайд этиш керак, Уайт ушбу рўйхатга енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни киритмади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб 2020 йилнинг октябрида Жастин Гэтжига қарши кечган жангдаги ғалабадан кейин фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. UFC 2021 йилнинг 23 март санасида Нурмагомедовнинг кетганини расман тасдиқлаб, уни рейтингдан чиқариб юборди. Ҳозирда Ҳабиб бизнес билан банд ва EFC промоушенининг хўжайини ҳисобланади.
Маълумот учун, Нурмагомедов UFC’да 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)