UzAuto Motors 19 январь куни Lacetti ва Cobalt вақтинча магнитоласиз етказиб берилишини маълум қилди. Компания бунга сабаб қилиб яримўтказгичларнинг глобал етишмовчилигини келтирган.

Автомобиль ишлаб чиқарувчи ушбу мазмундаги хабар билан биринчи марта жамоатчиликни лол қолдирмаяпти. 2021 йилнинг октябрь ойида компания харидорларга ўриндиқ иситиш модулисиз арзонроқ Cobalt таклиф қилган эди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев буни истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш деб баҳолаганди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари компания хабарини турли мем ва ҳазиломуз постлар билан кутиб олди.

Қуйида улардан бир қанчасини тақдим этамиз.

«Капгир» Telegram канали муаллифи кейинчалик компания харидорларга автомобилларнинг кузовсиз вариантини тақдим этиши мумкинлигини ёзиб қолдирган.

«Troll.uz» эса аксинча компания кейинчалик фақатгина кузов қисмини тақдим этиши мумкинлигини таъкидлаган. Модель номи — No Insof Edition:)

«Раис Бува» ҳам компания хабарига ўзига ҳос равишда муносабат билдирган.

Ўриндиқлар ўрнига кўрпачалар.

Каналлардан бири эса «Сеними, шошмай тур» мультфильмидан парча жойлаб, ҳазиломуз изоҳ қолдирган.

Магнитоладан бўшаган жойдан қандай тўғри фойдаланса бўлади? :)

Блогер ва stand up устаси Миршакар Файзуллаев UzAuto Motors хабарига киноя билан муносабат билдирган.

«Сиз UzAuto Motors ишлаб чиқарган машинада кетяпсиз»

Хабар Telegram каналлардан бошқа платформаларда ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от AKTYOR (@obidjon_nasriddinov)

Скриншот: Twitter

Скриншот: Twitter

Скриншот: Twitter

Скриншот: Twitter

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда магнитоласиз автомобиль салони қандай кўринишда бўлиши ҳақида тасдиқланмаган видео тарқалди.