• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    UzAuto Motors Lacetti ва Cobalt вақтинча магнитоласиз етказиб берилишини маълум қилди

    UzAuto Motors компанияси яримўтказгичларнинг глобал етишмовчилиги бутун жаҳон автомобиль саноатига ўз таъсирини ўтказаётгани боис яна мурожаат билан чиқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Компания мурожаатида таъкидланишича, микросхемалар етишмовчилиги UzAuto Motors компанияси учун ягона бўлган GM сертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи Humax корхонасига ҳам таъсир кўрсатган. Жанубий Корея ишлаб чиқарувчиси автомагнитолани етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатган.

    Фото: UzAuto Motors

    Фото: UzAuto Motors

    «COVID-19 сабабли яримўтказгичларга талаб кескин ортди. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирги интеграл микросхемаларнинг етишмовчилигига олиб келди. UzAuto талабини бажариш учун биз имкон қадар ҳамма нарсани қиляпмиз. Бироқ биз бу глобал вазиятни, муаммони ўзимиз ҳал қила олмаймиз. Интеграл микросхемалар танқислиги натижасида юзага келган инқирознинг зарарини минималлаштириш учун Humax Automotive компаниясининг барча ходимлари ушбу вазиятни яхшилаш ҳамда хабардорликни ошириш учун кундалик ишларга жалб қилинган. Биз барча мавжуд воситалар ва ресурслардан ечим излаяпмиз», — дея хабар беради Humax Automotive .

    Таъкидланишича, UzAuto Motors компанияси автомобилларни етказиб бериш муддатининг узайиши, конвеерларнинг тўхтаб қолиши ҳамда ишчи ўринларнинг қисқаришини олдини олиш учун бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан бундай шароитларда амалда қўлланилган ягона тўғри қарорни қабул қилди – автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқариш.

    19 январь кунидан аввал тузилган шартномалар бўйича Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобиллари Humax компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли мижозларга магнитоласиз етказиб берилади. Қайд этилишича, харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши юзлаб истеъмолчиларга узоқ кутилган автомобилларни яқин орада етказилишини таъминлайди.

    Ушбу вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобиль харидорларига иккита вариант таклиф этилади:

    • ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада ўз автомобилини магнитоласиз олиш. Хоҳишингизга кўра, бозордан ўзингизга ёққан хоҳлаган турдаги автомагнитолани UzAuto Motors расмий дилерларида ўрнатиш билан автомобилга берилган кафолатни йўқотилмайди;
    • автомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг, автомобилни қайта жиҳозлаш.
    Компания харидорлардан узр сўраган. «Сизни ишонтириб айтадики, юзага келган ноқулайликни минималлаштириш ва ҳар қандай вазиятда муроса қилиш учун имкон қадар барча ишларни қилади», — дейилади хабарда.

    Аввалроқ, 2021 йилнинг октябрь ўрталарида UzAuto Motors яримўтказгичлар танқислиги сабаб Cobalt’ни харидорларга ўриндиқ иситиш модулисиз, 1 миллион сўмга арзонроқ етказиб беришни таклиф қилганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев буни истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш деб баҳолаган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бу масала юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ижтимоий тармоқларда бўлаётган кенг муҳокамалар ҳамда Расул Кушербаевнинг сўров хатига асосан, UzAuto Motors томонидан истеъмолчиларга Chevrolet Cobalt русумли 4-позиция автомобилларини модулсиз етказиб бериш таклифи «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқлиги ўрганиб, натижалари эълон қилинишини билдирганди.

    Мавзуга доир: 

    • UzAuto Motors ва бошқа корхоналар акцияларини IPO’да кимлар ва қандай қилиб сотиб олиши мумкин бўлади?
    • UzAuto Motors’га муаммо туғдираётган чиплар ва уни ишлаб чиқаришдаги инқироз ҳақида мутахассис изоҳи
    Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors август ойида атиги 2 дона Gentra ва бирорта ҳам Spark ишлаб чиқармаганди. Компания буни яримўтказгичларнинг глобал танқислиги ва ишлаб чиқариш босқичма-босқич трансформация қилингани билан изоҳлаб, шу доирада ягона платформадаги автомобилларни ишлаб чиқаришга ўтиш режалаштирилганини маълум қилган эди. Сентябрь охирларида эса компания Lacetti ва Spark ишлаб чиқариш тикланганини эълон қилди. Октябрь бошида эса UzAuto Motors Lacetti ишлаб чиқариш ҳажмини оширди. Октябрь охирига бориб компания Lacetti ва Лабо етказиб беришни 2 ойга кечиктирганини маълум қилди. Ноябрь охирида эса UzAuto Motors барча турдаги автомобилларини етказиб беришни 2 ойга кечиктирди. Декабрда комапния февралгача Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатганди.

    19.01.2022, 11:56   Изоҳ (0)   37067
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дакар раллиси — 2022»нинг ёдда қоладиган лаҳзалари (фото)

    15.01.2022, 10:51

    Наманганда Nexia каналга тушиб кетди, Фарғонада Lacetti велосипедчининг ҳаётига зомин бўлди. Бахтсиз ҳодисалар тафсилотлари

    12.01.2022, 23:12

    UzAuto Motors’га муаммо туғдираётган чиплар ва уни ишлаб чиқаришдаги инқироз ҳақида мутахассис изоҳи  

    10.01.2022, 21:08

    UzAuto Motors Equinox 2022 нархларини маълум қилди

    30.12.2021, 18:32

    Ўзбекистон 11 ойда хориждан 503 млн долларлик автомобиль импорт қилди

    28.12.2021, 08:38

    Ўзбекистон 2021 йилнинг январь—ноябрь ойларида асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилгани маълум бўлди

    27.12.2021, 10:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    Миграция агентлиги Кореяга сохта ишга юбориш жинояти фош этилгач, Сеулдаги ходимларини янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.