Тошкент вақти билан 15 январь тонгида АҚШнинг Даллас шаҳрида LFA 121 мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик яккакурашчи Анвар Бойназаров (3-0) профессионал MMA’даги 3-жангини ўтказди. 33 ёшли Бойназаровга америкалик жангчи Жон Фам (4-3) рақиб бўлди.
Бойназаров жангни зарбалар серияси билан бошлади ва рақибини 22-сониядаёқ нокаут ҳолатига туширди. Шу тариқа Анвар MMA’даги учинчи жангини ҳам муддатидан аввалги ғалаба билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, «The Uzbek» MMA’даги дебют жангини 2020 йилнинг декабрида ўтказган ва унда Ҳенри Ли Краппни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди. 2021 йилнинг март ойида эса америкалик Роб Фюллерни таслим этган.
Изоҳ (0)