FIFA 2021 йил учун жаҳон футболидаги трансферлар ҳисоботини эълон қилди.
Ўтган йилги трансферлар бўйича Англия биринчи ўринни эгаллади. Инглиз клублари янги футболчиларни харид қилиш учун 1,386 миллиард доллар сарфлаган.
Иккинчи ўринни 667,7 миллион сарфлаган Италия эгаллади. Франция эса кучли учликка якун ясаб берди — 511,8 миллион доллар.
Кучли бешликдан, шунингдек, Германия (451,9 млн доллар) ва Испания (347,8 млн доллар) ўрин олган.
2021 йилда трансферларга энг кўп пул сарфлаган давлатлар:
1. Англия – 1,386 миллиард доллар;
2. Италия – 667,7 млн доллар;
3. Франция – 511,8 млн;
4. Германия – 451,9 млн;
5. Испания – 347,8 млн;
6. Бельгия – 179,9 млн;
7. АҚШ – 159,9 млн;
8. Россия – 131,2 млн;
9. Туркия – 107,2 млн;
10. Португалия – 100,2 млн.
Изоҳ (0)