АҚШ Шимолий Кореяга алоқаси борлиги учун россия фуқароси ва «Парсек» компаниясига қарши санкцияларни киритди. Шунингдек, рўйхатдан оммавий қирғин қуролини тарқатишга гумонланган олти нафар КХДР фуқароси ўрин олган, деб хабар беради АҚШ Молия вазилиги.
«13382-сонли ижро фармонига мувофиқ Давлат департаменти КХДР фуқароси О Ен Хо, Россия фуқароси Роман Аларя ва Россиянинг ‘Персек’ МЧЖ юридик шахсига оммавий қирғин қуролларини тарқатиш ёки уларни КХДРга етказиб беришга сезиларли ҳисса қўшган фаолият ёки операцияларни амалга оширгани учун санкциялар жорий этди», — дейилади баёнотда.
Фармон барча транзакцияларни тақиқлайди ва санкцияга учраган шахсларнинг Қўшма Штатларда бўлиши мумкин бўлган барча активларини музлатиб қўяди.
Бундан ташқари, Америка томонидан Москва ва Владивостокда яшайдиган тўрт нафар Хитой ҳамда икки нафар Шимолий Корея фуқаросига қарши санкция қўлланган. Вашингтон уларни «оммавий қирғин қуроли ва баллистик ракеталарга боғлиқ КХДР дастурлари учун харидларга масъул» деб ҳисоблайди.
Аввалроқ АҚШ Россияга Қрим сабаб киритилган санкциялар муддатини бир йилга узайтирган ва Навальний туфайли санкцияларнинг иккинчи раунди ҳақида огоҳлантирганди. 2021 йилнинг ноябрида эса АҚШ ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган Москва физика-техника институтига қарши санкция киритган.
Изоҳ (0)