• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу даражада портлашини кутмагандик». Тошкентда қўлбола «огнетушитель» портлатганларга нисбатан тергов жараёни давом этмоқда

    Тошкент шаҳрида жойлашган «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси олдида 1 январь куни фуқаролар Янги йилни нишонлаш мақсадида қўлбола «огнетушитель» портлатгани, оқибатда ҳолатни видеога олаётган 3 киши жароҳатлангани хабар қилинганди. Ички ишлар вазири матбуот котиби ҳолат юзасидан олиб борилаётган тергов жараёнидан лавҳаларни эълон қилди.

    Эслатиб ўтамиз, портлаш 1 январь куни соат 00:45 атрофида Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасида содир бўлган. Байрам баҳона йиғилган бир нечта фуқаролар автойўлни ажратиб турувчи тўсиққа мушакбозлик қилиш мақсадида қўлбола усулда ясалган ўт ўчириш мосламасини жойлаштирган. Тагидан олов ёқилиши оқибатида мослама портлаб, бўлакларга бўлиниб кетган.

    Қайд этилишича, аввалги йилларда ҳам шундай ўт ўчиргичларда синаб кўрилган портлашларни интернет орқали кўрган йигит янгийўллик таниши билан боғланиб, шунақа мослама топиб беришини сўраган.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    «Бунақа даражада банғиллайди деб кутмагандик. Жуда ваҳимали бўлди. Огнетушитель ясаш бўйича видео кўргандим. Янгийўллик болалар ясагани ҳақида. Ўша видеони янгийўллик оғайнимга ташаганимда у ‘бу нарса бизда ясалган’ деб айтди. У нарса пулли экан. Аслида, 500 минг сўм беришимиз керак эди, лекин 470 минг бердик», — деган портлатилган қўлбола мосламани сотиб олган ўспирин.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    Аниқланишича, мосламани тайёрлаш учун турли кимёвий моддалар ва енгил автомобилнинг эҳтиёт қисмларидан фойдаланилган. Бу усулни бир неча йилдан бери қўллаб келаётган трактор ҳайдовчиси ёшларга уни қандай тайёрлашни ўргатган:

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    «Пул таклиф қилди. 80 минг сўм бераман, деди. Қўйгин, мана ол, олиб кетавер десам, кейин 80 минг ташлаб кетибди».

    Ҳодиса ташкилотчиларидан бири ҳолат содир бўлган воқеаларни сўзлаб берган:

    «Машиналар орасидан ўтиб, йўлнинг ўртасидаги бордёрга қўйдик. Мен ўзим ёқдим. Ёққанимдан кейин 10 секундми, 15 секунддан кейин портлади. Воқеа жойида 2 дақиқача турганимдан кейин у ердан кетдим. Уйга бориб, телефонимни ўйнаб ўтирсам, икки бола жароҳатлангани ҳақида видео келиб қолди».

    Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, портлаш оқибатида М.С. (1997 йилда туғилган) қорин юмшоқ тўқималари лат ейиши, М.А. (1999 йилда туғилган) ўнг оёқ болдир, товон соҳалари йиртилган жароҳати ҳамда Х.Н. (2006 йилда туғилган) ўнг оёқ панжа қисми йиртилган, мажақланган жароҳати, оёқ бармоқлари нотўлиқ ампутацияси ташхиси билан турли кўринишдаги тан жароҳати олган.

    2006 йилда туғилган беморга шошилинч равишда ўнг оёқ панжасининг тўртта бармоғини реплантация қилиш, яъни узилиб кетган бармоқларни улаш операцияси бажарилган. Ҳозирги вақтда бемор микрохирургия бўлимида стационар даво олмоқда. Портлаш оқибатида жабрланган икки боланинг аҳволи қониқарли экани боис уларга уй шароитида муолажа олишга рухсат берилган.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    «Йўлнинг ўртасига одамлар кўп бўлиб йиғилди. Огнетушитель қўйишди. Ким қўйганини кўрмадим одам кўп бўлганидан. Одам тарқалгандан кейин қарасам, огнетушитель экан. Мен одамлар тўпланиб турган пайтда салют қўйишяпти деб ўйлагандим. Портлаш зарбаси ‘удар’ билан келди, бошида ҳеч нарсани сезмадим. Ёнимдаги одам оёғим қонаганини айтиб қолди. Кейин ўша ердаги акалар кўтариб машинага ўтирғизишди-да, шифохонага олиб келишди», — дейди жабрланувчи.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    Олиб борилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур ҳодисага алоқадор бўлган 13 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. 5 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинган, яна 5 нафари маъмурий жаримага тортилган.

    Айбдорларга нисбатан Жиноят кодексининг 250-моддаси «б» (портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур моддага асосан айбдор шахслар 3 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Сирдарё вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат содир бўлган. Сирдарё тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи фуқаро (2003 йилда туғилган) ўт ўчириш мосламаси портлатгани учун 15 суткага қамалган.

    13.01.2022, 17:10   Изоҳ (0)   21819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Етказилган иқтисодий зарар халқ гарданига тушади ва солиқ ҳисобидан тўланади» — Қозоғистондаги воқеалар ҳақида экспертлар билан суҳбат

    13.01.2022, 16:58

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси беш кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    13.01.2022, 16:24

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди

    13.01.2022, 16:09

    Андижонда фуқаро МИБ ходимини пичоқ билан жароҳатлади

    13.01.2022, 14:50

    Қурилиш вазирлиги «Янги Ўзбекистон» боғидаги стелла барельефига зарар етганига изоҳ берди

    13.01.2022, 12:54

    Тошкентда йилига 260 фоизгача фойда кўришни ваъда қилган Golden Cash Store молиявий пирамидаси тафсилотлари ошкор қилинди

    13.01.2022, 12:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.