• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда йилига 260 фоизгача фойда кўришни ваъда қилган Golden Cash Store молиявий пирамидаси тафсилотлари ошкор қилинди

    2021 йилнинг ноябрида Тошкент шаҳрида Golden Cash Store МЧЖ шаклидаги хорижий корхона таъсис этиб, фуқароларга 260 фоизгача фойда кўришини ваъда қилган шахслар ушлангани тўғрисида хабар берилганди. ИИВ Тергов департаментининг ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Маъмуржон Раҳматуллаев ОАКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Golden Cash Store молиявий пирамидаси билан боғлиқ жиноят иши тафсилотларини маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: АОКА

    Фото: АОКА

    Унинг сўзларига кўра, 2020 йил 15 январида икки нафар Украина ва уч нафар Тожикистон фуқароси Тошкентда корхона ташкил этади.

    Golden Cash Store компанияси ҳужжатларда улгуржи савдо билан шуғулланиши кўрсатилган бўлишига қарамасдан, амалда Ўзбекистон фуқароларига олтин ва кумуш буюмларини сотиб, уларнинг пулларини корхонага ишлаб чиқариш учун сармоя киритиш таклиф қилинган. Таъсисчилар ижтимоий тармоқлар ва ОАВда ўз фаолиятларини жадал тарзда реклама қилишган.

    «Ушбу компания фаолияти нима учун бизда қизиқиш туғдирди? Ушбу жамият фаолиятида ҳеч қандай ташқаридан келадиган даромади ёки ташқи инвесторлари мавжуд эмас. Булар фаолияти ташкил қилинган пайтидан бошлаб гўёки фуқаролардан олинган ҳар битта тилла тақинчоқ ва пул маблағларини Тожикистондаги мавжуд тилла конларига инвестиция сифатида киритиб, уларни кўпайтириш билан қизиқтириб келган. Ва бу ҳолатлар фақатгина оғзаки равишда бўлган», — деди терговчи.

    Компания ҳисса қўшишнинг бир нечта: ҳафталик 2−3 фоиз, ойлик 40 фоиз ва йиллик 262 фоизлик даромад келтирадиган вариантларни таклиф қилишган. Пуллар очилган пластик карталарга ўтказилиши керак бўлган.

    «Улар биринчи келган мижозлардан қабул қилган пул маблағларининг асосий қисмини ўзларида олиб қолиб, кейинги мижозлар тиккан пулларни олдингиларга тўлаб беришган», — деди Маъмуржон Раҳматуллаев.

    Унинг сўзларига кўра, келишувда форс-мажор ҳолатлари ёки шартларнинг бузилиши натижасида етказилган зарарни ким ва қандай маблағлар ҳисобидан қоплаши кўрсатилмаган.

    Бундан ташқари, мижозлар Gold, Platinum тоифаларига ажратилиб, уларга қимматбаҳо совғалар, iPhone ва автомобиль ваъда қилинган, бироқ якунда фуқаролар ҳеч нарса олишмаган.

    «Натижада бир неча минг фуқаро ташкилотчиларнинг таклифларини қабул қилиб, уларга қиймати 100 мингдан 10 минггача бўлган олтин ва кумуш буюмлар, шунингдек, бошқа мол-мулкни топширган», — деб ёзади Spot.

    Жабрланганларнинг аксарияти Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон аҳолисидир. Бундан ташқари, фирибгарлар қўшни МДҲ давлатларида ҳам фаолият юритишган. Молиявий пирамидадан азият чеккан андижонлик фуқаро уйини сотиб 10 минг 700 доллар сармоя киритганини айтган.

    Мазкур ҳолатлар асосида Golden Cash Store таъсисчиларига нисбатан 2021 йил 17 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 188−1-моддаси 2-қисми «б, в, д» бандлари (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ОАВдан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб) жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчилар ҳозир ҳибсда.

    Golden Cash Store ҳудудий филиалларида ўтказилган текширувлар давомида 830 та компанияга тегишли шартнома ва ҳужжатлар, 54 та компания ҳужжатлари, 4699 та Golden Cash Store пластик карточкалари, 2439 та реклама буклетлари, 443 та эркаклар ва аёллар учун кумуш буюмлар, 22 та банк картаси ва бошқалар аниқланган.

    Шунингдек, компания таъсисчиларининг 1 миллиард 128 миллион сўм пул маблағлари ҳамда ҳисобварақлардаги 63,2 миллион сўм музлатиб қўйилди. Жамият раҳбари ўз картасига ҳам 2,4 миллиард сўм ўтказган.

    Мавзуга доир:

    • Қашқадарёда сохта акцияларни 9 млн долларга пуллаб, молиявий пирамида ташкил этган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
    • Тошкентда тадбиркорни 1 млрд сўмга чув туширган шахсга жиноят иши қўзғатилди
    • Андижонда ўзини Испания банки вакили дея таништириб, 200 минг доллар кредит олиб бериш учун пул талаб қилган шахс ушланди

    13.01.2022, 12:28   Изоҳ (0)   25611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураши қониқарсиз деб топилган давлат ташкилотлари раҳбарлари жавобгарликка тортилади

    13.01.2022, 12:19

    Энергетика вазирлиги қарийб 17 минг хонадоннинг 1 кунлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлади

    13.01.2022, 11:19

    Ўзбекистонда 14 январь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    13.01.2022, 10:59

    Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси билан келгусидаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилди

    13.01.2022, 10:35

    Ўзбекистонда кетма-кет бешинчи кун коронавирусга чалиниш ҳолати ортди — яна 714 кишида касаллик тасдиқланди

    13.01.2022, 10:11

    ФВВ Чимёнда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

    13.01.2022, 09:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси




    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Йил бошидан буён дунё бўйлаб 9 млн дан ортиқ электромобиль сотилди

    Дунё | 25 июл, 18:25

    Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл 4 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 25 июл, 18:10

    Хитойда кабоб тайёрлаш бўйича биринчи институт ташкил этилади

    Дунё | 25 июл, 18:00

    Ўзбекистон олтин ва газ экспортини кескин оширди

    Иқтисодиёт | 25 июл, 17:50

    2025 йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди. Рейтинг етакчиси — Samsung Galaxy S25 Ultra

    Гаджетлар | 25 июл, 17:45

    2024 йилда глобал давлат қарзи 102 трлн долларни ташкил этди

    Дунё | 25 июл, 17:40

    Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича МДҲ давлатлари орасида учинчи ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 25 июл, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.