• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистоннинг қудрати, ҳарбий салоҳияти фуқаролар эркинлиги, халқ манфаатларини ҳимоя қилишга қодир» — ҳуқуқшунос Бекзод Нариманов билан суҳбат

    Январь ойининг аввалида Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида (Манғистов вилоятидаги шаҳар) суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши митинглар бошланди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди. 6 январда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучларини Қозоғистонга жўнатди. 7 январда Тўқаев Қозоғистонда конституциявий тартиб тикланганини эълон қилди ва мамлакат бўйлаб террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди.

    10 январь куни КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Қозоғистондаги тартибсизликларга бағишланган онлайн йиғилишида Беларусь президенти Александр Лукашенко Қозоғистондаги вазиятдан, аввало, Ўзбекистон ҳушёр бўлиши кераклини айтиб ўтди. 11 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев парламент мажлисида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги асосий миссияси якунланганини маълум қилди.

    «Дарё» мазкур масалалар тўғрисида Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси мудири Бекзод Наримановнинг фикрлари билан қизиқди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳар қандай муаммони қонуний ҳал этиш мумкин

    Қардош Қозоғистонда кузатилаётган сиёсий беқарорлик ҳолати стратегик шерик ва ён қўшни сифатида бизни ҳам хавотирга солиб турибди. Кўриниб турибдики, намойишлар қонли тўқнашувларга айланиб, мазкур «намойишлар»дан қозоқ халқи манфаати кўзланмаганлиги маълум бўлиб улгурди. Миллий манфаатлар иқтисодий, ички сиёсий, ижтимоий, халқаро, ахборот, чегара барқарорлиги соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатлари мувозанатини ифодалайди. Қозоғистонда ҳам инфраструктура издан чиқишида халқнинг манфаати эмас, балки айрим гуруҳларнинг манфаати борлиги кўриниб турибди.

    Қозоғистондаги тартибсизликлардан кўрилган зарарнинг умумий миқдори, тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 91 миллион долларни ташкил этмоқда, шундан 89,8 миллион доллари Олмаотага тўғри келади. Бу ҳақда мамлакатдаги «Atameken» тадбиркорлар миллий палатаси маълум қилди. Бу зарарларни, албатта, солиқ тўловчилар ва суғурта орқали қайтариш мумкиндир, аммо мамлакатнинг халқаро имижи ва сиёсий тизим барқарорлигига етказилган салбий таъсирни баҳолаш жуда мушкул.

    Муаммо борки, унинг ечими ҳам бўлади. Фақат бу ечимни оммавий тартибсизликларда кўрмаслик керак. Ҳар қандай муаммони қонуний ва конструктив ҳал этиш мумкин.

    Қозоғистонда бўлаётган тартибсизликлар натижасида, асосан, Олмаота шаҳридаги хусусий тадбиркорлар, тижорат банклари ва корхоналарга етказилган зарар миқдори турли манбаларда турлича баҳоланган бўлса-да, ўртача 100 миллион АҚШ доллари атрофида эканлиги айтилмоқда.

    Шу билан бирга, давлат идоралари, инфратузилма объектлари, транспорт-логистика соҳаси ва аҳолига етказилган ноқулайликлар (алоқа ва интернет узилишлари), ишлаб чиқариш корхоналарининг қисман тўхтаб қолиши, аҳоли истеъмоли маҳсулотларининг етишмаслиги, савдо корхоналаридаги узилишлар, банкларнинг фаолият юритмаслиги, ташқи савдо ва экспортдаги узилишлар узоқ муддатда аҳоли даромадларининг тушиб кетиши, иш ўринларининг ёпилиши каби тизимли инқирозни келтириб чиқаради. Натижада мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигига жиддий путур етказди. Бу эса ўз навбатида миллий валютанинг қадрсизланиши ва иқтисодиёт тармоқлари ўсиш суръатларининг жиддий камайишига олиб келади.

    Иқтисодий фаровонлик машаққатли, изчил ислоҳотларга асосланади. Уларни амалга ошириш учун тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатлик зарур. Қозоғистондаги норозилик намойишлари иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатувчи хатарларни келтириб чиқармоқда. Бунинг оқибатида айрим фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий ёки руҳий ҳолатига ўз салбий таъсирини ўтказади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳар бир давлат ўзининг ҳарбий кучига эга бўлиши керак

    Янги ҳукумат келгандан кейин халқни қийнаётган муаммолар тизимли равишда ўрганилиб, қозоқ халқининг иродасини ифодалайдиган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, муҳим дастурлар қабул қилиниши кутилмоқда. Бунда халқ билан интерактив алоқа бўлиши керак, яъни халқ билан мулоқот учун платформа йўлга қўйилиши керак. Шу платформада халқни қийнаётган масалалар ҳозирги кунда бўлаётган ҳолатлар билан эмас, балки тинч, конструктив, оқилона, илмий ва маслаҳатлашган ҳолда амалга ошириш тизими керак. Ҳар бир суверен давлат ўзининг ҳарбий кучига эга бўлиши керак. У ташқи кучга ҳам, давлат суверенитети, конституциявий тузум ҳамда инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини бузишга омил бўлувчи барча низоларга ҳам ҳарбий салоҳияти билан жавоб бера олиши керак.

    Ҳар қандай суверен давлатнинг ҳарбий салоҳияти қайсидир маънода давлат ва халқ суверенитетининг кафилидир. Давлат суверенитетини қисман йўқотдими, демак ташқи кучлар таъсири остида халқнинг манфаатига зид равишда қарорлар қабул қилади. Эртанги кунда барча етказилган зарарларни қоплаш учун давлат бюджетидан харажат қилиш натижасида тикланади. Бюджет эса ўша солиқ тўловчилар, давлат ресурси ҳисобига шаклланади.

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара жой олган 2 203 километр. Яъни Қозоғистон Ўзбекистон билан чегараси нуқтаи назаридан энг катта майдонни ташкил қилади. Қозоғистон энг йирик савдо ҳамкорларимиздан бири ҳисобланади. 2021 йилда товар айирбошлаш рекорд даража — 4 миллиард долларга етди.

    Марказий Осиёда Қозоғистон ва Ўзбекистон аҳолиси 71 фоизни ташкил этади, бунда ялпи ички маҳсулот умумий ҳажмининг 78 фоизи ва минтақа давлатлари ўзаро ички савдосининг 74 фоизи шу икки давлат ҳиссасига тўғри келади.

    Қозоғистон ҳам биз билан қардош халқ, ҳам стратегик шерик давлат. Ушбу нохуш ҳодисалар Ўзбекистонда реал бозор муносабатларига таъсир қилади. Бунда, ўзаро савдо айланмаси, Марказий Осиёнинг денгиз йўлига чиқишига салбий таъсир кўрсатади. Бу Ўзбекистоннинг транзит давлат сифатидаги салоҳиятининг пасайишига олиб келади. Бундан ташқари, илм-фан, инновация, таълим йўналишида Қозоғистон бизнинг яқин ҳамкоримиз. Ўзбекистонлик талабалар Қозоғистонга бориб ўқийди ёки бунинг акси. Нотинч вазият эса интеграция жараёнини сусайтириб, балки қайсидир маънода тўхтатиб қўяди.

    Қозоғистон юзага келган муаммоларни мустақил ҳал қила олади

    Ўзбекистон қонунчилиги бўйича мамлакатимиз ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилмайди, уларда иштирок этмайди ва Ўзбекистонда ҳам бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари бўлишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистоннинг ўз қудрати, ҳарбий салоҳияти фуқароларнинг эркинлиги, халқнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қодир. Конституция бўйича президент ва Олий Мажлисгина халқ номидан иш олиб бориш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Намойишлар кейинчалик нотинч вазиятни, сиёсий беқарорликни олиб келишининг олдини олиш мақсадида айрим чекловлар ўрнатилиши мумкин. Бу, аввало, мамлакатимиз ҳудудий яхлитлиги, сиёсий барқарорлиги, халқаро имижи ва инсон ҳуқуқлари учун амалга оширилиши мумкин.

    Ўзбекистон халқи билан ўтмиши, бугуни ва келажаги чамбарчас боғлиқ бўлган Қозоғистон халқи юзага келган муаммоларни конструктив диалог орқали ўзи мустақил ҳал қила олади.

    Оғабек Самисов ёзиб олди

    12.01.2022, 18:50   Изоҳ (0)   15497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида уч поғона пастлаб, 86-ўринни эгаллади

    12.01.2022, 18:25

    Ўзбекистонда эмланган фуқаролар ўртасида бонусли ўйинлар ташкил этилиши мумкин

    12.01.2022, 18:11

    Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик эркак Россияда ушланди

    12.01.2022, 17:52

    «Бўриқараш қилиб, кўзини қисиб қарайди» — Болалар орасида ортаётган кўз касаллиги ҳақида шифокор билан суҳбат

    12.01.2022, 16:36

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига бешинчи кун кўтарилди

    12.01.2022, 16:24

    Ўзбекистондаги аёллар ва эркаклар сони маълум қилинди

    12.01.2022, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда собиқ ИИБ ходими пичоқлаб ўлдирилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 12:32

    АҚШ айрим хорижий амалдорларга виза чекловларини жорий этди

    Дунё | 4 июн, 12:27

    Қуёш фаоллиги Илон Маскнинг орбитадаги қурилмаларига таҳдид солмоқда

    Дунё | 4 июн, 12:17

    Арнольд Шварценеггер “ўрта ёш инқирози”ни енгиш учун уйида мини-зоопарк ташкиллаштирди

    Лайфстайл | 4 июн, 12:12

    “Барселона” УЕФА томонидан жазоланиши мумкин

    Спорт | 4 июн, 12:05

    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани!

    Реклама | 4 июн, 12:00

    АҚШ Суриядаги ҳарбий базаларининг аксариятини ёпади

    Дунё | 4 июн, 11:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.