Ўзбекистонда энди эмланган фуқаролар бонусли ўйинлар орқали совға ютиб олиши мумкин. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, бу ҳақда туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов раислигида ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилган. Ҳозирда бонусли ўйинларни ташкил этиш ташаббуси юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланган вакциналар сони 40 миллион дозадан ошгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19 нинг янги омикрон штамми 2022 йилнинг 7 январь куни аниқланди. Шу сабабли 15 январдан турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди. Шунингдек, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмайди.
Изоҳ (0)