Ўзбекистон ва дунё бўйлаб ҳафта давомида олинган сара суратларни тақдим этамиз.
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ёмғирли кунларда пластик ёпинчиқ остида рикша ҳайдаб кетаётган киши.
Фото: AFP
Қозоғистондаги оммавий норозилик намойишлари оқибатида мамлакатда қамоққа олинганлар сони 4,4 минг кишидан ошди. Республиканинг айрим шаҳарларида талончилик ишлари олиб борилди, радикаллар машиналарни ёқиб юборди.
Фото: Getty Images
Гонконгда Қонунчилик кенгаши қароргоҳида қасамёд қабул қилиш маросимидан сўнг депутатлар биргаликда суратга тушмоқда.
Фото: Getty Images
Наманган–Андижон автомобиль йўлининг Олтинкўл туманидан ўтувчи қисмида тўсиқларни бўёқлаётган ишчилар.
Фото: «Дарё» / Умиджон Мамарасулов
Шри-Ланканинг Коломбо шаҳридаги таълим муассасасида коронавирусга қарши Pfizer-BioNTech вакцинаси билан эмланаётган талаба.
Фото: AFP
Мавзуга доир: «Чилонзор» метро бекатида тажриба тариқасида ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилмоқда — Тошкент метрополитени
Эроннинг юқори мартабали ҳарбий қўмондони генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳужуми оқибатида ўлдирилишининг икки йиллиги муносабати билан ўтказаётган маросимида уни суратини ушлаб турган аёл.
Фото: Reuters
Наманган–Андижон автомобиль йўлининг Олтинкўл туманида ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишини таъминлаш учун махсус тайёрланиб жойлаштирилган ЙПХ автомашинаси.
Фото: «Дарё» / Умиджон Мамарасулов
Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида 18 нафар аскар ва полициячи ҳалок бўлди, бошқа томондан ўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Фото: EPA
Мавзуга доир: Қозоғистонда 10 январь тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлганлар хотираси учун мотам куни деб эълон қилинди
Болгариянинг Калофер шаҳридаги музлаган Тунджа дарёсида Эпифания байрамини нишонлаётган эркаклар.
Фото: AP Photo
Ғарбий соҳилда Исроил кучлари томонидан ўлдирилган фаластинлик Муҳаммад Ҳашашнинг дафн маросимида қатнашган аёллар.
Фото: Reuters
Ирландиянинг Галвей шаҳрида кучли шамол пайтида денгизга сакраш учун тайёрланиб турган эркак.
Фото: Reuters
Иваново аэропортида Қозоғистонга учаётган ҳарбий-транспорт самолётига юкланишни кузатаётган Россия ҳарбий техникаси.
Фото: AFP
Мавзуга доир: Тўқаев КХШТга Қозоғистондаги вазиятни тиклашда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди
Тинч океанидаги Галапагос архипелагидаги Изабелла оролида сўнгги етти йил ичида иккинчи марта отилган вулқон сабаб чиққан ёнғин.
Фото: AFP
Ўзини Голливуд элчиси деб эълон қилган Грегг Донован Калифорнияда марҳум америкалик актёр Сидни Пуатенинг Шон-шуҳрат хиёбонидаги юлдузи ёнига гул қўйди.
Фото: EPA
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Муқаддас сувда ювинтирилган от, Теҳрондаги ракеталар намойиши, ёмғирли Қўқон. 7 январь суратлари
- Фарғона йўлидаги туман, оқ ва қоралар карнавали, саҳродаги бахтсиз ҳодиса. 6 январь суратлари
- Намойишлар ичра қолган Қозоғистон, масжидга эвакуация қилинган одамлар, 700 та қўй ва эчкидан иборат улкан шприц. 5 январь суратлари
- Арабистонда ўтаётган Дакар раллиси, асаларичиларнинг норозилик намойиши, биринчи иш кунидаги ибодат. 4 январь суратлари
- Президент тақдирлаган Абдусатторов, Кореяда ҳосил бўлган музли девор, пушти тусга кирган кўл. 3 январь суратлари
- Янги йилни биринчилардан бўлиб кутиб олганлар, кўл тубига ўрнатилган арча, ғаввос қорбобо. 31 декабрь суратлари
- Аргентинада кузатилаётган жазирама, озиқ-овқат танқислигига дуч келган афғонлар, Янги йил ярмаркаси. 30 декабрь суратлари