Давлат статистика қўмитаси 2022 йил 6 январь кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
- суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000—68 000 сўм;
- қўй гўшти (1 килограмм) — 54 000—80 000 сўм (22 декабрь ҳолатига кўра, 52 000—80 000 минг сўм эди);
- картошка (1 килограмм) — 3 000—7 000 сўм (3 000—7 000 минг сўм);
- пиёз (1 килограмм) — 1 500—3 800 сўм;
- сабзи (1 килограмм) — 1 000—4 500 сўм;
- тухум (10 дона) — 7 000—14 000 сўм;
- гуруч (1 килограмм) — 5 000—17 500 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000—24 000 сўм;
- шакар (1 килограмм) — 7 500—10 500 сўм.
Аввалроқ Ўзбекистонда ўсимлик ёғи, гўшт, ун ва совун божхона божидан озод этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)