Ралф Рaнгник «Манчестер Юнайтед» бошқарувида қийинчиликларга дуч келмоқда.

Фото: Getty Images

Daily Mail хабарига кўра, жамоанинг руҳий ҳолати ҳавас қиладиган даражада эмас, футболчилар бир қанча гуруҳларга бўлиниб кетган, шунингдек, жамоа аъзоларининг катта қисми клубни тарк этишни истамоқда.

Шу боис мавсумнинг сўнгига қадар бош мураббий этиб тайинланган германиялик мутахассис, вақт камлиги туфайли вазиятни ўзгартира олмаслигини ҳис қилмоқда. Қолаверса, «Манчестер Юнайтед» футболчилари ҳам унинг мураббийлик услуби ва ёрдамчиларининг савиясига шубҳа билан қарамоқда.

Фото: Twitter

Ушбу хабарлар фонида «Манчестер Юнайтед»нинг янги мураббий излаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди. The Times нашрининг ёзишича, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлик учун «Аякс»ни бошқараётган Эрик тен Ҳаг вариантини кўриб чиқмоқда, у номзодлар ичида фаворит экани айтилди.

Шунингдек, клубнинг ҳозирда «ПСЖ»ни бошқараётган Маурисио Почеттинога бўлган қизиқиши совигани қўшимча қилинган. Оле-Гуннар Сульшер мураббийликдан кетганидан кейин Почеттино «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришни хоҳлаганди, бироқ «ПСЖ» уни қўйиб юбормаган. Шундан сўнг Ралф Рaнгник вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланганди.

«Манчестер Юнайтед» Рaнгник қўл остида умумий ҳисобда олтита ўйин ўтказиб, бир марта мағлубиятга учради.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!