Футбол бўйича Германия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Бавария» ва «Боруссия М» ўртасидаги ўйин 7 январь, жума куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Роберт Левандовски ҳисобни очган бўлса, «Боруссия М» 27-дақиқада Флориан Нойҳаус ва 31-дақиқада Штефан Лайнернинг голлари билан жавоб берди.
«Бавария» ушбу мағлубиятдан сўнг 43 очко билан биринчи ўринда қолган бўлса, «Боруссия М» очколари сонини 23 тага етказди ва ўнинчи ўринга кўтарилиб олди.
Бундеслига
18-тур баҳси
7 январь, жума
«Бавария» –«Боруссия М» 1:2
Голлар: 1:0 – 18 Левандовски, 1:1 – 27 Нойҳаус, 1:2 – 31 Лайнер.«Бавария»: Ульрайх, Зюле, Павар, Забитцер, Рока (Ваннер, 75), Мусиала, Киммих, Мюллер, Левандовски, Гнабри, Тиллман (Копадо, 75).
«Боруссия М»: Зоммер, Лайнер (Ҳеррманн, 79), Янчке (Байер, 67), Гинтер, Эльведи, Нец, Крамер (Бенеш, 79), Нойҳаус (Плеа, 67), Коне, Штиндль (Тюрам, 90), Эмболо.
Огоҳлантириш: Штиндль (78).
Изоҳ (0)