Еттита жинсий зўравонлик билан боғлиқ айблов қўйилган «Манчестер Сити» ҳимоячиси Бенжамин Менди озодликка чиқарилди.
RMC Sport’нинг ёзишича, 27 ёшли франциялик футболчи гаров эвазига озод қилинган.
Менди 2021 йилнинг август ойидан буён қамоқхонада сақланаётганди. 2022 йилнинг январь ойига белгиланган суд жараёни эса кечроқ муддатга кўчирилган.
Қайд этиш керак, суд бунгача Мендини уч марта гаров эвазига қўйиб юборишдан бош тортганди, унинг умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграганди.
Изоҳ (0)