• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 6 январь куни телефон орқали мулоқот қилди.

    Президент матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбатда давлат раҳбарлари минтақадаги вазият, шу жумладан, қўшни Қозоғистонда вужудга келаётган ҳолат юзасидан фикр алмашди.

    Икки мамлакат етакчилари ҳозирги воқеаларнинг иштирокчиси бўлган томонларни вазминликка ва вужудга келган масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Давлат раҳбарлари минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бундан буён ҳам биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қаратишга тайёр эканликларини таъкидлади.

    Президентлар Ўзбекистон—Тожикистон стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қилган.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги вазият бўйича Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилганди. Суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашган.

    Ўзбекистон етакчиси Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган.

    Нималар бўляпти?

    Қозоғистондаги норозилик намойишлари автомобиллар учун ёнилғи ҳисобланувчи нефтдан олинадиган газ нархининг кўтарилгани оқибатида 2 январда бошланди. Нархлар 1 литр учун 50-60 тенгедан бирданига 120 тенгега кўтарилди. Ҳукумат буни 1 январдан бошлаб газ нархини белгилаш эркин бозор шартлари асосида амалга оширилиши ва талаб ҳамда таклиф муносабатларига асосланиши билан изоҳлади.

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам нархлар пасайиши ҳақида Twitter’да твит қолдирди. Ақтўбе маъмурияти ҳам нарх 50 тенгега тушганини билдирди. Тўқаев «нохолис шахсларнинг даъватларига учмасликка» чақирди. У ижтимоий-иқтисодий хусусиятларга эга талаблар алоҳида ўрганилиши ҳақида ижтимоий тармоқда ёзди.

    Кейинчалик Қосим-Жўмарт Тўқаев намойишчиларга яна бир марта мурожаат қилди. Қозоғистон президенти намойиш ўтказаётганлардан провокацияга учмасликни сўраган, митинг ўтказишнинг ҳам ўз қонун-қоидалари борлигини, айниқса ҳиссиётга бериладиган ёшлар қалтис ва қонунга зид ҳаракатлар билан ўз келажагига салбий таъсир кўрсатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Олмаота шаҳри ва Мангистай вилоятида 19 январга қадар фавқулодда ҳолат тартиби жорий қилинди.

    Аммо барибир вазият кескинлашишда давом этди ва Қозоғистон президенти ҳукумат истеъфосини қабул қилди. 5 январнинг иккинчи ярмида Тўқаев Қозоғистон халқига яна видеомурожаат йўллади ва Хавфсизлик кенгаши раисининг ваколатларини ҳам қабул қилиб олгани, мамлакатдаги намойишлар ортида молиявий қўллаб-қувватланаётган фитначилар турганини маълум қилди.

    Қозоғистондаги воқеалар юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқиб, ушбу мамлакатда кечаётган сўнгги воқеалар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилингани, вазият ривожи диққат билан кузатиб борилаётганини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ватандошлар билан доимий алоқада эканлиги, зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётгани  маълум қилинди.

    06.01.2022, 13:32   Изоҳ (0)   37212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Антимонополия қўмитаси Қашқадарё ҳудудидан чигитни олиб чиқишга тақиқ қўйилгани бўйича ўрганишлар олиб борилаётганини маълум қилди

    06.01.2022, 13:25

    Ўзбекистонда талабаларнинг қишки таътили 24 январгача узайтирилди

    06.01.2022, 13:11

    Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ватандошлар билан доимий алоқада — ТИВ расмий вакили

    06.01.2022, 12:55

    Ўзбекистонда ўсимлик ёғи, гўшт, ун ва совун божхона божидан озод этилди

    06.01.2022, 12:44

    Ургутдаги бозорда фуқаро қўшнисининг бошига болта билан уриб, ўлдиргани айтилмоқда

    06.01.2022, 11:50

    Бир вақтнинг ўзида учта қоидабузарлик содир этган Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли Trailblazer’нинг ойналари ҳам рухсатномасиз «тонировка» қилингани аниқланди...

    06.01.2022, 11:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.