• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Каттақўрғон ҳокими Қашқадарё вилояти ҳокими устидан шикоят қилди

    Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг оғзаки топшириғига биноан вилоят чегараларидаги йўл-патруль хизмати постларидан чигитни Самарқанд вилоятига олиб ўтиш тақиқланган. Бу ҳақда Каттақўрғон шаҳри ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова маълум қилди.

    Гавҳар Алимова ва Муротжон Азимов

    Гавҳар Алимова ва Муротжон Азимов
    Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

    2 январь куни Гавҳар Алимованинг «Қашқадарёнинг ёзилмаган қонуни борми?» сарлавҳаси остидаги мурожаати эълон қилинди. Унда ҳоким «Қашқадарё вилоятига мамлакатнинг барча вилоятларида амал қилинаётган қонун ва қоидаларга нега амал қилинмаяпти?» деган саволни ўртага ташлаган.

    Унинг сўзларига кўра, Каттақўрғонда қарийб 100 та иш ўрни яратган Marokand gold oil extraksiya корхонаси муаммога дуч келган. 28 декабрь куни компания раҳбари Сайдин Рўзиев шаҳар ҳокимиятига келиб, товар ва хом ашё биржасидан очиқ савдолар асосида сотиб олинган 100 тонна чигит маҳсулотини Қашқадарёдан Самарқандга олиб кела олмаётганини маълум қилган.

    Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

    Тадбиркор унинг юкларини икки вилоят чегарасида ЙПХ ходимлари «Қашқадарё вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаевнинг топшириғи асосида ушлаб туришганини» айтган.

    «Мен Нодир Худойбердиевичнинг рақамини топиб, телефон қилдим. Бир неча бор қилган қўнғироқларимга жавоб бермагандан сўнг, SMS орқали телефонимни кўтаришини илтимос қилдим. Бир неча марта уринишлардан сўнг ва ниҳоят Нодир Худойбердиевич билан телефон орқали боғланиб, чигит ортилган юк машиналарини чегарадан ўтказишга ёрдам қилишини илтимос қилдим. ‘…опажон, чигитни вилоят ҳокими рухсат бермаса, чегарадан чиқара олмайман’, деди Нодир Худойбердиевич», — дея сўзлаб беради Каттақўрғон ҳокими.

    Гавҳар Алимова шундан сўнг вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг телефон рақамини қийинчилик билан топиб, вазиятни тушунтирган ва чигитни қўйиб юборишини илтимос қилган. Вилоятнинг янги ҳокими эса «масалани ўрганиб чиқиб, маълум қиламан», дея жавоб қилган.

    Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

    Гавҳар Алимованинг Муротжон Азимов билан ёзишмаси

    Гавҳар Алимованинг Муротжон Азимов билан ёзишмаси
    Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

    «Мен умид билан барча тегишли ҳужжатларни ҳокимнинг Telegram’ига ташлаб бердим. Жавоб бўлмагандан сўнг Telegram ва қўл телефонига SMS’лар ёздим, афсуски, ҳеч қандай жавоб олишнинг иложи бўлмади», — дейди у.

    Орадан 3 кун ўтиб, 2 январь куни тадбиркорга чегарадан юк ортилган машиналарини олиб кетишини сўраб Фарҳод ва Жаҳонгир деб ўзини таништирган ЙПХ ходимлари телефон қилган.

    «Тадбиркор Сайдин Рўзиев бундан хурсанд бўлиб, менга телефон қилди. Бироқ хурсандчилигимиз узоққа чўзилмади. Тадбиркор менга телефон қилиб ЙПХ ходимлари вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Худойбердиевич рухсат бермаётгани важидан юк машиналарини қўйиб юбора олмасликларини маълум қилган. Шундан сўнг, мен яна жаноб Нодир Худойбердиевичга қўнғироқ қилганимда, ‘…ҳозиргина вилоят ҳокими билан гаплашдим, чигитни қўйиб юборишга ҳеч қандай рухсат йўқ. Опажон, минг афсус, мен юк машиналарини қўйиб юбора олмайман’, деди», — дея сўзлаб беради ҳоким.

    Гавҳар Алимова Жаҳонгир исмли ЙПХ ходимининг сўзларига таяниб, «улар топшириқни бажараётганини» айтди. Унинг сўзларига қараганда, «ЙПХ ходимлари телефон қилиб, юкларни олиб кетиши мумкинлигини айтгани» сўроқ остида қолмоқда.

    «Мен 100 тонна чигитни олиб ўтиш учун 4 кун сарсон бўлдим. Ачинарлиси, мурожаатимга ва ёзган SMS’ларимга вилоят ҳокими ‘ҳа’ ёки ‘йўқ’ деб жавоб бериши шунчалик ҳам қийин бўлдими? Янги йил байрами тадбиркорга, ҳайдовчиларга ва менга ҳам, афсуски, татимади. Ахир битта шаҳар ҳокими 100 тонна чигитни ўтказиш учун 4 кун безовта бўлишини қандай изоҳлаш мумкин? Мен шахсий манфаатим учун жон куйдираётганим йўқ-ку», — дея таъкидлади ҳоким.

    Каттақўрғон шаҳри ҳокими Муротжон Азимовдан жавоб кутаётганини қўшимча қилган.

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, нашр Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматидан изоҳ олиш мақсадида мурожаат қилганида, улар «масала пухта ва ҳар томонлама ўрганилаётганини» маълум қилишган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрида Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг оғзаки кўрсатмасига биноан постлардаги йўл патруль хизмати томонидан пахта чигитини бир вилоятдан бошқа вилоятга олиб ўтиш тақиқланганди. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг аралашувидан сўнг, тақиқлар олиб ташланган эди.

    Маълумот учун, 2021–2018 йилнинг февралидан буён Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Муротжон Азимов президент фармони билан Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

    04.01.2022, 10:05   Изоҳ (0)   42420
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Қордан тозаланаётган Қамчиқ довони йўллари

    04.01.2022, 09:48

    Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилади

    04.01.2022, 08:45

    Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги топ 10 ҳамкорлари номи маълум бўлди

    04.01.2022, 08:24

    Ўзбекистон 2022 йилда Афғонистонга 100 млн долларлик электр энергияси етказиб беради

    04.01.2022, 08:03

    Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозорида самарқандлик тадбиркорнинг пулларини олиб қўйган 3 нафар шахс қўлга олинди

    04.01.2022, 07:36

    Ўзбекистонда 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 бараварга қисқартириш режалаштирилмоқда

    04.01.2022, 07:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.