• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Совет даврида ўзбек миллий армиясини орзу қилган ҳарбий қўмондон — Миркомил Миршаропов ҳақида

    Ўзбек халқидан етишиб чиққан саркардалар орасида Миркомил Миршаропов алоҳида ўрин эгаллайди. 1900 йили Авлиёотада мол боқувчи оиласида туғилган, рус-тузем мактабининг 4-синфини тугатган Миркомилни ҳеч ким келажакда машҳур саркарда бўлиб етишади, деб ўйламаган эди. У 1920 йили Тошкентдаги 8 ойлик ҳарбий курсни тугатгач, Хоразм ҳарбий нозирининг ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган. Кейин Оренбург фронтида жанговар командир сифатида иштирок этгач, ҳарбий-назарий билимни мукаммал эгаллаш мақсадида 1925—1929 йилларда бўлажак Совет Иттифоқи маршали Климент Ворошилов билан бирга Фрунзе номидаги ҳарбий академияда таҳсил олади. 1931 йилдан бошлаб 6-отлиқ ўзбек аскарлари полкига полк командири этиб тайинланади. Кейинчалик бу полк 19-тоғли ўзбек дивизиясига айлантирилади.

    Комбриг Миркомил Миршаропов (марказда).

    Комбриг Миркомил Миршаропов (марказда).
    Фото: Россия Давлат тарих музейи

    Ўзбек миллий армиясини орзу қилган саркарда ёхуд Миркомил Миршаропов ким эди?

    Миркомил Миршаропов жанговар йўлнинг мураккаб ва машаққатли бекатларидан ўтиб, 19-тоғли отлиқ ўзбек дивизиясининг қўмондони даражасигача кўтарилди, шу дивизиянинг қўмондони сифатида халқ ва армия ўртасида катта шон-шуҳрат қозонди. У қўмондон бўлган дивизиянинг тантанали йиғинларида саркарда шарафига басталанган «Миршаропов марши» ижро этилади. Хуллас, Миркомил Миршаропов том маънода ўзбек халқи орасидан етишиб чиққан истеъдодли саркарда сифатида эътироф этилади.

    Ўзбекистонда шу йилларда Файзулла Хўжаев ва Акмал Икромов раҳбарлигида халқ хўжалиги, фан ва маданият соҳасида муайян ютуқларга эришаётган, бу раҳбарларнинг эл-юрт ўртасидаги обрў-эътибори ҳам кундан-кунга ошиб бораётган эди. Улар яхши шаклланиб бораётган ўзбек дивизиясига орқа қилиб, СССР Конституциясида белгиланган мустақилликни талаб этиши ҳеч гап эмас эди. Шунинг учун ҳам Миркомил Миршаропов 1935 йили ўзбек дивизиясидан Мўғулистон Ҳарбий нозирлигига ҳарбий атташе сифатида юборилади.

    Ўзининг жанговар тажрибасини ошириш ва ўзбек тоғли отлиқ аскарлар дивизиясини янада шакллантириш орзуси билан яшаган Миркомил Миршаропов СССР мудофаа халқ комиссари, курсдоши Климент Ворошиловга мурожат этиб, Ўзбекистонга қайтариб юборишини илтимос қилади. Аммо мудофаа халқ комиссарининг буйруғи билан 1936 йил 11 майда эндигина тузилаётган Шимолий Кавказ тоғли халқлар алоҳида отлиқ аскарлар бригадасига командир-комиссар этиб тайинланади.

    Миркомил Миршаропов беш ой ичида Шимолий Кавказдаги Доғистон, Кабардин-Болқор, Шимолий Осетия, Чечен-Ингуш автоном республикалари, шунингдек, Қорачой ва Черкесск автоном вилоятларида яшовчи 11 тилда сўзлашувчи 26 миллат ва элатга мансуб аскарларни ўз таркибига олган янги бригадани шакллантиришга муваффақ бўлади.

    Ёш қўмондон ўз олдига қўйилган вазифани қисқа муддатда муваффақиятли бажарганига қарамай, 1937 йил 23 июнь куни Майкоп шаҳридан яна Ворошилов номига «ўртоқлик хат»ини йўллаб, ундан она юртга хизматга юборишини сўрайди. Аммо орадан кўп вақт ўтмай, 1937 йилнинг 28 октябрида Миркомил Миршаропов НКВДнинг Азов—Қора денгиз ўлкаси бошқармаси томонидан қамоққа олиниб, махсус поезднинг панжарали купесида этап билан Тошкентга олиб келинади.

    «Фавқулодда ҳодиса»

    19-тоғли отлиқ аскарлар дивизиясининг Ғофуров ва Ҳошимов фамилияли икки аскари 1937 йил бошида ичига сим тиқилган конфетни отга бериб, уни ўлдирмоқчи бўлган. НКВДга ёлланган аскарлардан бири бундан хабар топиб, 19-дивизия ҳузуридаги НКВД махсус бўлими вакилига бу ҳодисани хабар қилган. Кўп ўтмай, ушбу «фавқулодда ҳодиса» хабари НКВД махсус бўлими бошлиғи Мишковскийнинг қулоғига етиб боради.

    Сўнгги манба Мишковскийга оддий аскар Ғофуровнинг ўзига бириктирилган отни ёмон кўргани учун уни ўлдириб, бошқа отни олмоқчи бўлганини айтган. Аммо Мишковский махсус бўлим вакилини жеркиб ташлаб: «Сен қанақа чекисцан ўзи! Хар қандай аҳмоқона гапларга ҳам ишонаверасанми?! Бу уюшган зараркунандалик-ку! Шубҳасиз, бу ерда катта бир гуруҳ бор!», — деган. Баҳонаталаб замон эмасми, НКВДнинг 19-дивизия ҳузуридаги махсус бўлими дивизиядаги аксилинқилобий миллатчилик ташкилотини фош этиш ишларини шошилинч бошлаб юборади.

    Дивизия қошидаги махсус бўлимнинг собиқ ходими А.Карпачевский 1939 йил 15 октябрда бўлиб ўтган сўроқ пайтида бундай кўргазма берган:

    «Мен тергов ишига алоқадор шахсларга карточка тўлдирар ҳамда айбланувчилар ва гувоҳларнинг сўроқ баённомаларидан кимнинг қандай кўргазма берганини кўчириб ёзар эдим. Бундан ташқари, кўпинча Мишковскийнинг фармойишига кўра, баъзи ҳолларда шахсан у ёки Абрамуцян ва бошқалар билан бирга айбланувчиларни тунда жазолаш мақсадида тайёрланган зах, сиймон полли камерага олиб борар эдим… Мишковский бу камерада айбланувчилар қўлига ҳар доим кишан солар (унинг ёзув столида бир жуфт кишан тайёр турарди) ёки маҳбусларни кишанлашни бизга топширар эди.

    Агар айбланувчи сўроққа камерадан чақирилган бўлса, дивизиянинг махсус хонасида бир неча кун қолиб кетар эди... Мишковский чиқарган буйруққа кўра, айбланувчининг ўтириб-ётишига рухсат берилмаган. Агар айбланувчи 6 суткадан 10—12 суткагача бўлган давр мобайнида кўргазма беришдан бош тортса ёки талаб этилган нарсани ёзиб бермаса, Мишковский уни ўзининг хонасига олиб кетар ёки бу ишни Василевга топширар эди. Баъзан улар уйқусизликдан мадорсизланган айбланувчиларни биргалашиб калтаклашар ва шундай йўл билан улардан керакли кўргазмани олишар эди. Агар айбланувчи кўргазма бермай, ўз қарорида қатъий турса, Мишковский Василев билан бирга уни юқорида эслатганим сиймон камерага олиб бориб, айбланувчини қамчи билан урар ва уни камерада кишанлаган ҳолда тун бўйи қолдирар эди. Бу усулга дош бериб, кўргазма бермаган одам зоти бўлмаган».

    НКВДнинг Карпачевский кўргазмасида тилга олинган икки ходими қиш чилласида аскарлар устига шлангдан сув сепиб, калтаклаб, суткалаб терговхонада турғизиб қўйиб, ўзларига керакли маълумотларни олишга эришади. Аскарлар қийноқ орқасида дивизияда аксилинқилобий миллатчилик ва ҳатто қўзғолончилик ташкилоти борлигини «тан олиб», бу ташкилотга гўё аъзо бўлган дўстлари ва командирлари номини айтиб беради. Шу тарзда 1937 йил мартидан 1938 йил ноябрига қадар бўлган муддатда дивизиянинг дастлаб 30, кейин 20 нафар, жами 50 нафар кўзга кўринган аскар ва командирлари қамоққа олинади. 16 киши, шу жумладан, Миркомил Миршаропов ва бошқа қўмондонлар отувга ҳукм қилинади. Қолганларга эса турли муддатли қамоқ жазоси берилади. Шу тарзда ўзбек халқининг ифтихори бўлган 19-тоғли отлиқ аскарлар дивизияси шафқатсизларча тугатилади ва тарқатиб юборилади.

    Миршаропов ҳақида замондошларининг хотиралари

    1956 йили совет давлатининг 30—50 йиллардаги қатағон сиёсати қораланиб, шу даврда жабрланганларнинг ишлари қайта кўрила бошлайди. Шу даврда ҳаёт бўлган ва Миркомил Миршароповни кўрган ҳарбийлардан бири Нурмурод Бекмуродов (1900 йили Пастдарғом туманида туғилган) 1956 йил 24 апрелда терговга чақирилганда, Миршаропов тўғрисида бундай маълумотни беради:

    «Мен Миршароповни тахминан 1927 йилдан бери билар эдим. У 1927—1932 йилларда 41-отлиқ аскарлар полкига, 1932 йилдан 1934 йилгача 19-ўзбек дивизиясига қўмондонлик қилган. У полк ва дивизия командири бўлган вақтида командирлар ва аскарлар ўртасида катта обрў қозонган. Лагерга яқин жойлашган колхозлардан бири унинг номи билан аталган, у ҳақидаги ўзбек тилидаги қўшиқда полк, кейин эса дивизия ‘Миршаропов дивизияси’ деб улуғланган. Лекин мен уни ҳурмат қилмаганман. У менга нисбатан адолатсизлик қилган».

    Бу адолатсизлик нимадан иборат бўлганлигини билишни истарсиз, ҳурматли муштарий? Нурмурод Бекмуродов бу «адолатсизлик» ҳақида ҳам ёзган:

    «Тахминан 1929 йили, — деган у, — мен Мақсумнинг бандасини тугатиб, унинг калласини олиб келганман. Самарқандга келганимда, у мени чақириб, нечта орден олганимни сўради. Мен ўша пайтда босмачиларга қарши курашдаги хизматим учун Бухоро ҳукуматидан иккита орден олган эдим. Мен нима учун ва нечта орден олганимни айтдим. Шундан кейин у бошқа орден олмаслигимни айтиб, кабинетидан ҳайдаб чиқариб юборди. Миршаропов нега менга бундай адолатсизлик қилди, билмайман. Аммо Миршаропов шундай деганига қарамай, мен Мақсумнинг бандасини тугатганим учун орден олганман. Мени бу орденга ким тавсия этган, бу ҳам номаълум».

    Нурмурод Бекмуродовнинг бу сўзларидан шундай хулоса чиқариш мумкинки, Миршаропов гарчанд ўзи ҳам босмачиларга қарши курашда маълум даражада иштирок этган бўлса-да, босмачиларнинг Туркистонни рус босқинчиларидан озод қилиш йўлида курашаётганларини, рус армиясининг эса босмачиларга қарши кураш баҳонасида Туркистон аҳолисини қираётганини яхши англаган эди.

    Ибрагим Бекжонов (1895 йили Рязань шаҳрида туғилган, истеъфодаги генерал) эса терговчига Миршаропов ҳақидаги бундай маълумотни берган:

    «1929—1930 йилларда Миршаропов дивизияга командир этиб тайинланган, мен бўлсам шу вақтда 41-отлиқ аскарлар полкига командир эдим. 1933 йилда Олмаота шаҳрига кетдим. 1935 йили қайтиб келганимда, у дивизияда йўқ эди. У полкка командирлик қилган пайтида ўзини саводли ҳисоблар, қўли остидагиларга катта талабчанлик билан қарарди, аммо у барча ишларни бошқаларнинг қўли билан бажарарди. Хизмат моҳиятига кирмас, топшириқлари юзаки бўларди. У кўп вақтини Ўзбекистон Компартияси Марказий комитети ва Марказий инқилобий комитетнинг турли съездлари, пленумлари, кенгашлари ва бошқа жойларда ўтказарди. Шу билан фахрланар, ўзини бошқалардан баланд, мустақил тутарди. Дивизияга командирлик қилганида ҳам шундай бўлди. У бригаданинг собиқ командири Иван Ефимович Петров билан ади-бадига бориб, унинг топшириқларини писанд қилмаган. Яхши эслайман, Миршаропов доим айтардики, ўзбек дивизиясидаги европалик командирлар муваққат командирлар бўлиб, уларнинг вазифалари ўзбеклардан командир кадрларни тайёрлаш, шундан кейин барча командирлар таркиби фақат ўзбеклардан иборат бўлиши керак...».

    Мирваҳоб Мирабдуллаев (1904 йили Тошкентда туғилган) эса 1956 йил 18 сентябрда терговчига бундай маълумотни берган:

    «Мен Миршароповни муомалали, маданий ва сезгир командирлардан бири сифатида билганман. У доим ҳарбий бўлимларда бўлиб, оддий қизил аскарлар билан суҳбатлашар, уларнинг арз-додини диққат билан тинглар, қандай ёрдам бериши мумкин бўлса, шу ёрдамини берарди. Шу билан бирга Миршаропов жуда талабчан эди. Ҳеч ким унинг топшириқларини бажармасликка журъат қилолмас эди. Командирлар ва жангчилар ўртасидаги ҳурмати катта, ҳамма ҳурмат қилар эди. Ҳарбий масалада, — мен ўша пайтда бу масалани қанчалик тўғри тушунардим, билмайман, — лекин у яхши, саводли командир эди».

    Миркомил Миршаропов тўғрисидаги хотираларда унинг нафақат истеъдодли қўмондон, балки жасур, мард ва матонатли инсон бўлганлиги ҳам айтилади. Аммо у 1937 йил 16 ноябрда Ўзбекистон ССР ички ишлар халқ комиссари Апресян номига ёзган аризасида 1921 йилдан бошлаб аксилинқилобий миллатчилик ташкилотига аъзо бўлгани ва фаолияти давомида советларга қарши онгли равишда иш олиб борганини айтган. Қўлимиздаги узуқ-юлуқ ёзма кўргазмаларда ҳам шу руҳдаги маълумотлар мавжуд.

    Миркомил Миршароповнинг 1921 йилдан бошлаб совет давлатига қарши онгли равишда иш олиб борганлиги ҳақидаги бу кўргазмалари мислсиз қийноқлар орқасида ёзилгани шубҳа уйғотмайди. Қийноқ ва азоблардан силласи қуриган саркарда, эҳтимол, тезроқ отиб ташлашларига умид қилиб, бундай ариза ва кўргазмаларни ёзган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо шуниси ҳам борки, Миркомил Миршаропов жанговар ҳаётининг «босмачи»ларга қарши кураш даврига назар ташласак, унинг миллий озодлик йўлида фаолият кўрсатгани бу ватандошларига хайрихоҳ бўлгани ва уларни мумкин қадар омон сақлаб қолишга ҳаракат қилганини кўрамиз.

    Албатта, жасур ўзбек саркардаси Сталин ўлимидан сўнг оқланган. Ёвуз тузум қурбонига айланган ана шундай юзлаб, минглаб истеъдодлар халқ, ватан учун жонини бериб хизмат қилган бўлсалар-да, улар тақдири ниҳоятда аянчли якун топган эди. Фақат бугун шуни ишонч билан айта оламизки, Миркомил Миршаропов ўз ватанининг мустамлакачилик кишанларига тобора ўралиб бораётгани, халқининг эса қулларча меҳнат қилаётганини кўрган зукко саркарда эди. Шунинг учун ҳам у Ўзбекистонда миллий кадрлардан иборат армияни тузмоқчи бўлган ва бунга қисман эришган. Балки Миркомил Миршаропов ҳаётининг ана шу юлдузли соатида унинг ҳуррият ва мустақиллик ҳақидаги орзуси яшириниб ётгандир.

    Наим Каримов, академик Мақола «Ҳуррият» газетасининг 2021 йил 8 сентябрь сонидан олинди

    02.01.2022, 09:06   Изоҳ (0)   20463
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳайратланарли даражада чиройли Ўзбекистон: Чодакнинг бетакрор таровати ва минг йиллик сирлари

    02.01.2022, 08:26

    Бир аср муқаддам ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида даҳшатли очарчилик кузатилган: минглаб одамлар қирилиб кетган, каннибализм ҳолатлари қайд этилган

    02.01.2022, 08:05

    Мафтункор Шовуркўл, муздек Ихначкўл ва Бўстонлиқдаги пурвиқор тоғларга фотосаёҳат

    01.01.2022, 23:33

    Ўзбекистонда дарахт кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилади

    01.01.2022, 23:12

    Ўзбекистонлик талаба Telegram’даги ботини қандай қилиб 150 минг долларга сотди?

    01.01.2022, 22:32

    Ўзбекистонда маҳаллий авиақатновлар сони қарийб икки бараварга ортади

    01.01.2022, 22:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.