• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик талаба Telegram’даги ботини қандай қилиб 150 минг долларга сотди?

    Эслатма: Ушбу материал биринчи марта 2021 йил 15 ноябрь куни чоп этилган ва эътиборга молик материаллардан бири сифатида такроран эълон қилинмоқда
    Тошкентдаги Вестминстер университети талабаси Камронбек Осимжонов TikTok-видеолардан «сув белгиси» (watermark)ни олиб ташлаш имконини берувчи Telegram-ботни ишлаб чиққани ва уни қандай қилиб Россия компаниясига сотгани ҳақида Spot’га ҳикоя қилиб берди («Дарё» эса ушбу ҳикояни ўзбек тилига ўгирди).

    Фото: Spot

    Камронбек Осимжонов — TT Save Bot’ни ишлаб чиққан талаба

    Сўнгги йилларда танишларим Instagram орқали пул ишлай бошлади, бу мени ҳам бефарқ қолдиргани йўқ. Охир-оқибат мен ҳам шунга ўхшаш нимадир қилиш — аккаунт очиб, уни танитиб, сўнг унда реклама сотиш ғояси ҳақида тинимсиз ўйлай бошладим.

    Шу мақсад йўлида биринчи қилган ишим дастурлаш бўйича ўзимга ўқитувчи топиш бўлди. Устозим Руслан Йўлдошев менга ишни энг содда нарсалардан, масалан, Telegram-ботлар тайёрлашдан бошлашни таклиф қилди. Биз икки йилча бирга шуғулландик, у ҳамон менга кўмак бериб туради, ишланмалар ва бизнес бўйича маслаҳатларини аямайди.

    Камронбек Осимжонов.

    Камронбек Осимжонов.
    Фото: Instagram / @kamronbek_29

    Telegram-ботнинг имкониятлари

    Менинг биринчи ишланмам YouTube’дан видео кўчириб оладиган бот эди. Мен уни ишлаб чиқиш ва ривожлантиришга ярим йилча вақт сарфладим, аммо у оммалашмади, чунки тармоқда шунга ўхшаш муқобил хизматлар етарлича эди.

    Шундан сўнг мен 30 мингтадан обуначиси бор иккита Telegram-каналимни танитишга қарор қилдим. Бу каналларда ўша вақт энди-энди оммалаша бошлаган TikTok’дан олинган кулгили видеоларни эълон қилиб борардим.

    TikTok’дан кўчириб олинган видеоларда сервиснинг «сув белгиси» (логотипи) қолиб кетар, бу эса менга ёқмасди. Шунингдек, бу нарса канал фойдаланувчиларини ҳам сескантиради, чунки видео бошқа бировга тегишли экани кўриниб қоларди. Шу йўсинда видеодан «сув белгиси»ни ўчириб ташлайдиган TT Save Bot’ни тайёрлаш ғояси пайдо бўлди.

    Аммо бундай бот ҳам тармоқда на биринчиси ва на охиргиси эди. Вазиятни яхшилаб ўрганиб, бир неча миллион обуначига эга икки асосий рақобатчим таклиф қилаётган хизмат беқарор экан, деган хулосага келдим.

    Рақобатчиларимдан бирининг фойдаланувчилар базаси ҳаддан ташқари катта ва юкламага базўр бардош берарди, шунинг учун ҳам қай бир лаҳзада у ишдан чиқиб, шунчаки ишламай қолди. Оқибатда унинг фойдаланувчилари муқобил таклифни излай бошлади. Бу рақобатчим қулаган куни менинг ботим обуначилари сони 50 мингга кўпайди.

    Иккинчи рақобатчим эса бот номида трейдмарк (савдо белгиси) бўлгани боис — яъни, унинг номида «TikTok» сўзи ҳам бор эди — фойдалувчиларни йўқота бошлади. Бу тақиқланган услуб — ботнинг савдо белгисини қўшиб номлаб бўлмайди, шу боис бот устидан шикоят қилинган ва у Apple фойдаланувчиларига кўринмайдиган бўлиб қолган.

    Шундай қилиб, икки ой ичида иккита йирик рақобатчи бозордан чиқиб кетди, бироқ улар таклиф қилган хизматга талаб катталигича қолаверади. Мен ўз ботимни эски Telegram-каналларимда реклама қила бошладим, дўстларимдан шу ботга обуна бўлишни илтимос қилдим. Бир йил ичида ботим фойдаланувчилари сони 4,6 миллионгача кўпайди, бот сотилаётган вақтда (2021 йилнинг сентябрида) эса ботга ҳар куни ўртача 20 минг фойдаланувчи қўшилаётган эди. Бу жуда яхши кўрсаткич.

    Орадан маълум фурсат ўтиб, турли мамлакатлардаги фойдаланувчилар ботга бошқа тилларни ҳам қўшишни илтимос қилиб ёза бошлади, чунки бот бу вақтгача фақат рус ва ўзбек тилларида ишларди. Ботга босқичма-босқич инглиз, испан ва индонез тилларини қўшдим ва унинг шу тилларда сўзлашувчи аудиторияси фаол ўсаётганини кўрдим. TikTok’даги аккаунтимнинг локациясини ўзгартириб, бот бошқа мамлакатларда қанчалик кўп тилга олинаётганини кузатдим — билсам, ботни хорижий блогерлар ҳам тавсия қила бошлаган экан.

    Монетизация

    Ботларга реклама жойлаштириш жуда қулай ва самарали. Менинг ботимга ҳар куни 400 минг фаол фойдаланувчи кириб, ҳар бири ўртача 10 та видео юклаб оларди. Бу монетизация қилишга арзийдиган ажойиб статистика. Пул ишлаш (монетизация қилиш)нинг бир неча йўли бор:
    1. Мажбурий обуна. Бунда сиз реклама берувчининг Telegram-каналига обуна бўлмасдан туриб, ўзингизга керакли видеони юклаб ололмайсиз;
    2. Оммавий хабарнома. Бу шаклдаги реклама бот лентасидаги оддий эълондан иборат бўлади;
    3. Мажбурий томоша. Бунда сиз ботга «сув белгиси» бор видеони юборасиз — бот эса жавобан сизга «сув белгиси» йўқ видеони беради. Сиз бу файлни остига реклама эълони бириктирилган ҳолда қабул қиласиз. Бу реклама тури оддий постдан кўра самаралироқ. Тайёр видеони кўчириб олаётган фойдаланувчилар бу рекламани, албатта, кўради, оддий реклама пости эса кўпинча эътибордан четда қолиб кетади.
    Ботдаги битта реклама постининг нархи 20 минг рубль (15 ноябрь ҳолатига — тахминан 2,9 миллион сўм ёки 275 доллар) эди. Бундай катта аудитория учун бу жуда паст нарх, шу сабабли мени бозорнинг демпфери деб ҳам аташарди, аммо топаётган даромадим мени қониқтираётганди.

    Техник қийинчиликлар

    Ботнинг ўзини тайёрлаш узоғи билан бир ҳафта вақт олади. Лекин TikTok’дан «сув белгиси» йўқ видеоларни тортиб олиш усулини тез-тез ўзгартириб, янгилаб туриш керак. Мен буни ҳар ҳафта кузатиб, керакли тузатишларни киритиб борардим — асосий қийинчилик, кўп куч ва маблағ талаб қиладигани ҳам шу эди — барқарорликни сақлаб туриш учун янги серверлар олишга тўғри келарди. Бошида сервер харажатлари 10 доллар эди, кейинчалик улар 50 долларгача ўсди.

    Бир куни TikTok тизимни шундай ўзгартирдики, бот 3-4 кун ишламай қолди. Бу вақтда на мен, на рақобатчиларим тизимни яна айланиб, «алдаб» ўтиш имконини берадиган янги усулни топа билди. Мен обуначиларимни йўқотишни хоҳламасдим, шу боис рақобатчиларимдан кўра тезроқ, биринчи бўлиб ечим топишим, вазиятдан чиқишим керак эди.

    Шунда муаммонинг ечимини 400 долларга сотиш рози бўлган хорижлик мутахассисларга дуч келдим, аммо тўлов қилишим билан улар йўқолиб, аккаунтларини ҳам ўчириб ташлади. Оқибатда ҳаммасини ўзим қилишимга тўғри келди ва бошқаларни ортда қолдиришга муваффақ бўлдим.

    Харидорларни қандай излаб топганимиз ҳақида

    Биринчи ботимни атиги 3000 долларга сотганман — у аудиоёзув асосида мусиқани аниқлаб, номини чиқариб бера оларди. Харидор менга ўзи алоқага чиққан. Мен шу келишувим ҳақида устозимга айтганимда, у «сал шошибсан-да», деганди. Чунки мен юқорироқ нарх ҳам айтишим мумкин эди, боиси ботлар орқали реклама қилиш каналлардаги рекламадан самаралироқ. Ана шу савдодан сўнг мен Telegram-ботларга катта талаб борлигини тушуниб етгандим.

    Харидор ҳақида. Менинг бот сотиб оладиган доимий харидорларим бор — булар россиялик мижозлар бўлиб, мен ҳозиргача уларга умумий ҳисобда 5 та бот сотганман. Бунгача нисбатан кичикроқ, масалан, видеодан мусиқани кўчириб олиш имконини берадиган (ботга видеони юборасиз, у бўлса сизга шу видеодаги мусиқани алоҳида ажратиб, қайтариб жўнатади) ботларни сотгандим.

    Доимий харидорларим бот ва каналларни сотиб олиб, бир вақтнинг ўзида уларни реклама йўли билан янада танитади, битта канал ё ботдаги трафикни бошқасига «ҳайдайди». Улар ҳозирги базаси билан янги канални икки кун ичида бемалол 10 минг жонли обуначи билан тўлдириб, сўнг шунинг ортидан пул топа олади.

    150 минг долларга сотиш қандай уддаланди?

    TikTok’нинг «сув белгиси»ни ўчириш имкониятига эга ботни сотишдан аввал устозим Руслан Йўлдошев билан бирга Newmax Technologies (MyTaxi, Express24, Workly, MaxTrack, TOKO) асосчиси Акмал Пайзиевдан ботимнинг нархи борасидаги фикрини билгимиз келди. Ўша вақтда ботда 4,5 миллион обуначи бор эди, бунинг ортидан у ойига 10 минг доллар пул келтира оларди. Шундан келиб чиқиб, Акмал Пайзиев ботни 200 минг долларга баҳолади.

    Биз харидорлардан якуний нарх сифатида 150 минг доллар сўрадик. Бу катта сумма, шунинг учун ҳам мен устозим билан бирга харидор ва унинг юристи билан юзма-юз учрашиш, ботга эгалик ҳуқуқларини расман сотиш учун Уфага бориб келдик.

    Нега сотдим? Соҳадаги бир йил ичида бироз зерикиб қолдим, бундан ташқари бир неча бот билан ишлаш яхшигина куч ва вақтни олиб қўяётган эди.

    TikTok шундай бир янгиланиш қиладики — шундай бўлишига эса шубҳа йўқ — охир-оқибат мен уни барибир айланиб ўта олмайман. Худди шу воқеа юз бериши билан эса бот ишламай қолади. Мана шуни ҳам ҳисобга олиб, мен ботни сотишга қарор қилдим.

    Ҳозир кейинги босқичга кўтарилишни, масалан, бизнес учун бирор фойдали мобил дастур ёки дастурчилик фаолиятимнинг бошида хоҳлаганимдек бирор ўйин ишлаб чиқишни истардим.

    01.01.2022, 22:32   Изоҳ (0)   23766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда маҳаллий авиақатновлар сони қарийб икки бараварга ортади

    01.01.2022, 22:12

    Зўр маош ва тинчликпарвар кучларнинг тинчликбузар шовқини. Хонободликлар АҚШ авиабазасини қандай эслайди?

    01.01.2022, 21:31

    Чувалчанглар қироли. Миллиардер бўлишни кўзлаётган наманганлик собиқ мигрант ҳикояси

    01.01.2022, 20:30

    Ўзбекистонда 2022 йилда ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақи оширилади

    01.01.2022, 20:09

    Қишда 10 кунлаб ташқи дунёдан узилиб қоладиган Кўл қишлоғига фотосаёҳат

    01.01.2022, 19:29

    Тошкентда қўлбола «огнетушитель» портлатилгани бўйича 4 кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    01.01.2022, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.